"12-мухлис"да Мухиддин Холиқов!
26 feb 2015 11:45
News
Ҳар сешанба куни сайтимиздаги биронта хабар тагида ўқувчилар йиғилиб, ўзаро савол жавоб қиладилар. Энди саволлар аниқ бир кишига йўналтирилади ва ундаги энг сара савол жавоблар пайшанба кунги мухлис кунида босиб чиқарилади. Демак, биринчи иштирокчи Мухиддин Холиқов.
- Аввало ўзингизни яқинроқ таништирсангиз.
- Исм фамилиям никда ёзилган. 1983 йилда туғилганман. Оилалиман, икки нафар ширин ўғилчаларим бор. Ғазначилик бўлинмасида гуруҳ бошлиғи бўлиб ишлайман.
- Сизни Миржалол Қосимовни ашаддий мухлиси сифатида биламиз. Хатто унга яқинлиги ҳам бор дейишади. Қосимов билан боғлиқ алоқалар, хотиралар хақида айтиб беринг.
- 2003 йил, талабалик даврларим эди, БААдаги ЖЧда қатнашиб келаётган ёшларимизни кутиб олишга чиққанман. Гейнрих, Ж.Хасанов, Т.Султонов, А.Бердиев, Умид Исоқов, Саркисянлар билан суратга тушиб, гаплашиб турсак, бир пайт аэропортдан Миржалол Қосимов чиқиб келяптилар. Ҳаммамиз уни ўраб олдик. Биз билан суратга тушиб суҳбатлашиб турдилар. Жудаям оддий ва самимий экан. Тасаввур қилинг ёнингизда Миржалол Қосимов. Мен унга мухлисман холос. Хотиралар кўп, айниқса Туркманистон терма жамоасига жаримадан урган голи ҳалиям кўз олдимдан кетмайди.
- Футбол сиз учун нима?
-Футбол мен учун - қувонч. Айниқса стадионда кўрганимда 90 дақиқа дунё ғам-ташвишларини унутаман.
- Сиз доим "Олға "Челси" дейсиз, бу жамоани нимаси ёқади. АПЛда бошқа клублар ҳам кўп-ку.
-Мен футболга мухлисман. Барча жамоаларнинг, футболчиларнинг ўйинидан роҳатланаман. "Челси"дан Азар ва Ивановичларнинг ўйини ёқади. "Челси" кучсиз пайтларда ҳам кучлилардан очко оларди, балки шуниси ёққандир. АПЛдаги хамма жамоа ўйинини кузатиб бораман.
- "Челси" жамоасига қачондан мухлиссиз?
- Хасселбанк ўйнаган даврлардан бери.
- Нега миллий чемпионатимизга бефарқсиз?
-Мухлисларга беэътибор чемпионатга мен эътиборли бўлайми. Ахир футбол мухлислар учун эмасми. Улар ўз билганини қилишяпти. Шуларни билиб туриб чемпионатдан воз кечдим. Бизга тоза ҳаво керак.
- Ўзбек футболига бефарқман дейсиз, бу стадионга кираман лекин футбол кўрмайман деганга ўхшаб қоляпти.
-Сиз мени охирги марта қачон олий лига ёки клубларимиз хақидаги хабарларга коммент ёзганимни кўрдингиз. Терма жамоа бу бошқа олам. Ички чемпионат эса... Майли гапирмай, журналистларимизни ёзгани камми.
- Комментларда энг кўп сўкиш эшитган сиз бўлсангиз керак юзерлардан. Шундай пайтлар ўзингизни қандай тутиб турасиз.
- Тўғриси мен жанжални ёқтирмайман. Баҳсни эса ёқлайман. Баъзи юзерлар виртуал оламда иродаси бўшлик қилиб сўкинишади, ҳеч ким кўрмайди деб ўйлашади. Ҳаммасини Худо кўриб турибдику. Аввало ўзини ҳурмат қилган ва иродаси мустаҳкам одам хақоратлардан тилини тийиб тура олади.
- Сайтда ўз коммент ёзиш услубига эга юзерлардан кимларни кўрсата оласиз.
- 1.бек маур-комментлари шеър, мақол, ҳикоя фалсавий маънода ёзилади, ғиж-ғиж маъно. Қанийди унинг ёзганларини ҳамма тушунганда эди. 2.Мехаnik-14-комментлари хар доим хурсандчилик кайфиятида ёзилади. Бошқаларда ўхшашлик кўп менимча.
- Қандай қўшиқ ва китобларни хуш кўрасиз?
- Мен хақиқатга яқин ёзилган асарларни ўқишни ёқтираман. Тўғриси сўнгги ўн йилда китоб ўқимадим. Аввал ўқиганларим "Шайтанат", "Чўқинтирган ота ёхуд мафиялар сардори", "Юлдузли тунлар", "Авлодлар довони", "Ёввойи йўрға" ва хоказо. Қўшиқлардан Тохир Содиқов, Юлдуз Усмонова, Шерали Жўраев қўшиқлари ёқади.
- Ўз рамзий терма жамоангизни тузиб беринг.
- Дарвоза: Буффон, ҳимоя: Р.Карлос, Каннаваро, Малдини, Кафу, ярим ҳимоя: Бекхэм, Жеррард, Зидан, ҳужум: Роналду, Роналдо, Месси.
- Қайси вилоят мухлисларини энг фидоий мухлислар деб биласиз?
-Ўзим кўрмаганман лекин Наманган ва қўқонлик мухлисларни фидоий деб эшитганман.
Энди “ФК Давр” ижодига тегишли бўлган тагида чуқур маъноси бўлган шеърни эътиборингизга тақдим этамиз.
Ҳар доимги машмаша.
Қилишиб хўб харҳаша.
Тортишар икки мухлис.
Элга бўлиб томоша.
Нима эмиш Роналду.
Футболни ўйнолмасмиш.
Хави, Инеста бўлмаса.
Месси гол уролмасмиш.
Ҳа энди мухлисчилик.
Бундай баҳслар табиий.
Ҳаммагаям ёқади.
Баҳслар бўлса таҳлилий.
Лекин баъзан чиқишиб.
Футболдан ташқарига.
Аралашиб кетишар.
Шахсий ишларига.
Тасаввур қилинг бирдан.
Шундай хабарлар чиқса.
Шу хабар деб йўқ жойдан.
Яхшимас жанжал чиқса.
"Роналду бир байрамда.
Роса ичиб олганмиш".
"Эшитдингизми, Месси.
Казинога борганмиш".
Ё алҳазар, ё тавба.
Бу не хабар, бу не гап.
Мухлислари тортишар.
Бўлиб тарафма-тараф.
"Уйдирма бу, бўхтон бу.
Роналду ҳеч ичмайди.
Лек юз фоиз ҳақиқат.
Месси қимор ўйнайди".
Бу тараф ҳам киришар
Мессижонни оқлашга.
Роналдуни чиқариб.
Қўйишар ғирт алкашга.
Шу пайт икки "ақлли".
Тушиб олиб ўртага.
Ўзин шарманда қилар.
Билмайин ё жўртага.
"Бунақа нарсаларни-
Йигитни гули ичар".
"Казинолар Мессини.
Рекламага таклиф қилар".
Месси нима қилсаям.
Йигитмиш туппа тузук.
Роналдунинг тупурган
Тупуги ҳам эмиш оппоқ.
Худди қиз йигитини.
Севган каби севишар.
Хар бир ҳаракатида.
Тақлид қилиб юришар.
Юришларин ўхшатар.
Ўхшатар туришларин.
Ҳар қадамда қайтарар.
Тиржайиш, кулишларин.
Сочин турмаклаб олган.
Худди ўзидай қилиб.
Суратин ўпиб қўяр.
Севган қизидай бўлиб.
Кўришиб қолса агар.
Деворишар-ов "отам".
Ўлиб қолса етти йил.
Тутишади-ёв мотам.
Эркак бўлиб эркакка.
Бунча кўнгил беришлар.
Кериласан камида.
Қўл бериб кўришгандай.
Ким билсин балки улар.
Ростдан шундай қилгандир.
Балки шов-шув бўлсин деб.
Кимдир атай қилгандир.
Нима бўлса ҳам бу гап.
Яхши гап эмас ахир.
Билмасдан олма тараф.
Йигитсанку сен ахир.
Ким нима деса десин.
Сен тилингга берма эрк.
Улар еб қўйган эсин.
Сенинг миллатинг Ўзбек.
Ё биров гугурт чақса.
Ёнгувчи ўтинмисан
Нима бало ёки сен.
Мессига хотинмисан.
Роналдуга хавас қил.
Футбол туфайли фақат.
Футболчи қандай бўлар.
Мессидан олгин ибрат.
Энди бу юришларинг.
Йиғиштиргин хой укам.
Баъзи акаларингга.
Ибрат бўлгин ой укам.
Қара бу юришингдан.
Уяляпти маҳалланг.
Маҳаллани олдида.
Ким бўлди энди отанг.
"Ўзи бошлади" дема.
Ўзингга жавоб бергин.
Раҳмат эшитиб одамлардан.
Отангга савоб бергин.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments