Latest news

17:17Левандовски ёзда эркин агент сифатида МЛС жамоасига ўтиши мумкин  0 16:56"Реал" ТВ Лапортанинг Негрейрани танимаслиги ҳақидаги сўзларига жавобан: "Эслатиб ўтамиз, судда ёлғон гапириш – бу жиноят"  0 16:25Адейеми хотини сабаб "Боруссия"дан кетиши мумкин. Хип-хоп ижрочи Лоредана Дортмундда эмас, Европа мегаполисида яшашни хоҳламоқда  6 15:38Моуринью психологик ҳийлалар ҳақида: "Мен вақти-вақти билан гапирадиган бемаъни гапларим билан эмас, титулларим билан машҳурман"  1 15:01Нигерия ЖЧ саралашидаги мағлубиятдан сўнг Конго ДР устидан ФИФАга шикоят қилди. Баъзи конголик футболчиларда Европа паспортлари бор, бу эса мамлакат қонунчилигида тақиқланган  10 14:32CTA "Алавес" билан ўйиндаги Винисиус вазиятида VAR қарорини қўллаб-қувватлади  0 13:58Ибрагимовичнинг ўғли "Милан"нинг Италия Суперкубоги учун қайдномасидан жой олди  2 13:14Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси Бухородаги йиғинни давом эттирмоқда  3 13:11Суперлига–2025. Эксперт хулосаси: "Насаф" селекцияда ютқазди, "Нефтчи" эса кутилмаларни оқлади  0 12:48Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди  21 12:25Луис Суарес футболчилик фаолиятидаги сўнгги мавсумни қаерда ўтказади?  7 11:46Қувондиқ Рўзиев "Навбаҳор"га қайтди  2 11:25Трамп Кот-д’Ивуар ва Сенегал фуқароларининг АҚШга киришини чеклади. Уларнинг терма жамоалари ЖЧ-2026да ўйнайди  2 10:14МЮ Семеньо учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум   3 09:45Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин  2

11та эди, 12та бўлди! News

11та эди, 12та бўлди!

Бироз аввал якунига етган ўртоқлик учрашувида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 0:4 ҳисобида мағлубиятга учради.

Бундай шармандали натижа Жанубий Кореяга қарши баҳсда рўй берди. Мақоланинг бошида айтиб ўтай: футболчиларга эътирозим йўқ. Чунки улар бамисоли аскар ва қўмондон нима деса шуни бажаради. Армияда бўлгани каби футболда ҳам ҳамма гап қўмондонда, яъни мураббийда.

Яхши умидлар билан Эктор Куперни олиб келгандик. Тўғри, таниқли мураббий, лекин унинг эришган натижалари ўтмишда қолган. Бугунги ўйинни кўриб шунга амин бўлдикки, Купернинг нима хоҳлаётгани ва нимани кўрсатишга уринаётгани умуман тушунарсиз. Жамоа исталган ҳисобда ютқазиши мумкин, фақат рақибга жиддий қаршилик кўрсатиб.

Биз на қаршилик қилдик, на ўз ўйинимизни кўрсатдик. Агар тенгма-тенг курашиб 0:4 ҳисобида мағлуб бўлганимизда ҳам бундай демаcдик. Машғулот нима учун ўтказилади? Жамоани бўлажак ўйинга тайёрлаш ва ўша ўйинда баъзи режаларни кўриб олиш учун. Куперда нима режа бўлган, очиғи ўйинни кўриб тушунмадим. Агар ҳимояни ўйлаймиз деган бўлса, якуний ҳисобни кўрдик. Ҳадеб ҳимояни ўйлайдиган жамоа барибир гол ўтказади.

Бир сўз билан айтганда, умуман тушунарсиз ўйин. Жаҳон футболида кўряпмиз, тўп рақибда пайти икки-уч кишилаб тўпга ташланишяпти. Жамоалар ҳужумни рақиб дарвозаси олдидаёқ бузиб қўйишга уринишяпти. Керак бўлса ҳужумчилар, улардан ўтса ярим ҳимоячилар тўпни олиб қўйишяпти. Биз нима қиляпмиз? Биз кореяликларнинг қачон ўз жарима майдончамизга қадар етиб келишини кутяпмиз, шундан кейин тўпга ташланяпмиз. Бунда ҳам асосий меҳнатни ҳимоячилар қиляпти. Ярим ҳимоя ва ҳужум эса томошабин.

Биз ҳали тезкор қарши ҳужум ҳақида гапираётганимиз йўқ. Эҳ-ҳе, унга анча қовун пишиғи бор. Биз футболдаги оддий элементар ишни айтяпмиз: тўп рақибда пайти уни олиб қўйишга ҳаракат қилиш. Бу биринчиси. Иккинчиси эса футбол ўйнашни бу даражада билмайдиган Ўзбекистон терма жамоасини олдин сира кўрмагандим.

Авваллари ҳам кўп бор енгилганмиз, лекин унда футбол ўйнардик. Жиддий қаршилик кўрсатишни билардик. Керак бўлса тажовузкор ўйин намойиш этардик. Жанубий Корея олдин ҳам бизни ютган, лекин хавотир билан ўйнарди. Лекин бугунгидек худди мактабга энди чиққан болага ўхшаб қаерга боришни билмай қолмагандик. Афсуски, бугун шунақа футбол бўлди. Биз нима қилишни умуман билмай қолдик. Бунинг бош айбдори эса фақат ва фақат МУРАББИЙ!

Шу пайтгача сафар ўйинларида энг охирги ғалабамиз 2016 йилнинг сентябрь ойида рўй берганди. Ўшанда Кримецнинг голи туфайли Қатарни 1:0 ҳисобида ютиб қайтганмиз. Шундан бери то бугунги беллашувгача терма жамоамиз сафарда расмий ва ўртоқлик учрашувларини қўшиб ҳисоблаганда 11 бор майдонга тушиб, бирортасида ғалабага эришмаган. Бугунги натижа билан ғалабасиз серия 12тага етди. Тасаввур қилинг-а, Ўзбекистон терма жамоаси қаторасига 12та ўйиндан бери сафарда юта олмаяпти. Буни баҳоли қудрат машҳур Купер ҳам давом эттирмоқда. Ливан билан 0:0, бугун эса Жанубий Кореяга қарши 0:4.

Чет элда кўряпмиз, янги мураббий иккита ўйиндаёқ жамоани ўзгартириб юборяпти. Бизнинг Куперга қанча вақт керак, билмаймиз. Шу пайтгача Купер футболчиларга қачон ҳужум қилишни ўргатади деган саволни ўзимга ўзим кўп марта бериб келаётгандим. Аммо адашган эканман, бугунги баҳсни кўриб яна шу саволни қайтаришдан воз кечдим. Аввал энг осон саволга жавоб топайлик: Купер футболчиларга рақибдан тўпни олиб қўйиш ва тўғри ҳимояланишни қачон ўргатади?

Ўзбекистон терма жамоасининг сафарда ғалаба қозона олмаётган кетма-кет 12та ўйини:

15 ноябрь, 2016. Ж.Корея - Ўзбекистон 2:1 (Сеул. ЖЧ-2018 саралаш)
23 январь, 2017. Грузия - Ўзбекистон 2:2 (Дубай. Ўртоқлик учрашуви)
23 март, 2017. Сурия - Ўзбекистон 1:0 (Крубонг. ЖЧ-2018 саралаш)
12 июнь, 2017. Эрон - Ўзбекистон 2:0 (Теҳрон. ЖЧ-2018 саралаш)
31 август, 2017. Хитой - Ўзбекистон 1:0 (Вухан. ЖЧ-2018 саралаш)
14 ноябрь, 2017. БАА - Ўзбекистон 1:0 (Ал Айн. Ўртоқлик учрашуви)
23 март, 2018. Сенегал - Ўзбекистон 1:1 (Касабланка. Ўртоқлик учрашуви)
27 март, 2018. Марокаш - Ўзбекистон 2:0 (Касабланка. Ўртоқлик учрашуви)
19 май, 2018. Эрон - Ўзбекистон 1:0 (Теҳрон. Ўртоқлик учрашуви)
7 июнь, 2018. Уругвай - Ўзбекистон 3:0 (Монтевидео. Ўртоқлик учрашуви)
15 ноябрь, 2018. Ливан - Ўзбекистон 0:0 (Голд Кост. Ўртоқлик учрашуви)      
20 ноябрь, 2018. Жанубий Корея - Ўзбекистон 4:0 (Брисбен. Ўртоқлик учрашуви)

Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика