Latest news

18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  0 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  1 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  61 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  6 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  9 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  0 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  13 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  1 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  52 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  14

Умид Аҳмаджонов: "Суперлига форматини ўзгартирдик" News

Умид Аҳмаджонов: "Суперлига форматини ўзгартирдик"

Кеча — 5 январь куни ПФЛ вакиллари ЎФА раҳбарияти билан учрашувда иштирок этди. Унда миллий чемпионатнинг 2019 йилги мавсуми юзасидан муҳокамалар борди.

“Ўтган йил сўнгида қилган энг яхши ишимиз — ПФЛни алоҳида чиқариб юборганимиз бўлди. Энди бу ташкилот ўз аравасини ўзи тортишни бошлади. Кечаги муҳокамадан кўнглим тўлди. Ҳатто айрим бандлар юзасидан ПФЛ йигитлари мен билан тортишишгача боришди (кулади). Аслида шундай бўлиши ҳам керак. Мамлакат футболини кўтариш йўлида биз бундай эркин мулоқот ва муҳокамаларга тайёрмиз”, — деб сўз бошлади ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов.
 

“Суперлига форматини роса муҳокама қилишди, худдики мамлакат футболи ривожига шу формат тўсқинлик қилаётгандек. Ҳар қандай инсон мағлубиятни тўғри тан ола билиши керак. Келишилган ўйинлар ёки интриганинг йўқолиб қолиши каби масалалар исталган форматда юз бериши мумкин. Муҳими ўтган мавсумни ҳамма “0” очкодан бошлади ва ҳеч кимга алоҳида имтиёз берилмади. Ҳаммада чемпионлик учун бирдек имконият бор эди. “Металлург”, “Бухоро”, “Насаф” ёки “Қизилқум”нинг интригадан четда қолгани оддий ҳолат. Исталган форматда ҳам ўрталик жамоаларида шундай бўлади. Муҳими қуйи лигага тушиб кетмаслик, чемпионлик масаласи, Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун яхши кураш кетди”.  
 
“Футболдаги шунча муаммо турганида форматни байроқ қилиб олган ҳурмати биз форматни ўзгартирдик. Кўрайликчи, энди ким нима ўйлаб топаркин”.
 

Rating: -8   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика