Latest news

17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  0 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  3 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  4 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  18 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  9 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8

Суперлига. "Нефтчи" "Хоразм"ни мағлуб этди ва иккинчи ўринга чиқиб олди News

Суперлига. "Нефтчи" "Хоразм"ни мағлуб этди ва иккинчи ўринга чиқиб олди

Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Хоразм" учрашуви бўлиб ўтди.


“Нефтчи” — “Хоразм” 2:0
07.07.2025. Фарғона. "Истиқлол" стадиони, 20:00
Ҳакамлар
: Иброҳим Исмоилов, Максим Нехочин, Ислом Носиров, Диас Галеев
Назоратчи: Александр Попов
ВАР ҳаками: Ғайрат Жўраев
АВАР ҳаками: Кристина Середа
Комиссар: Владимир Назаров

Голлар: Тома Табатадзе 12, - 1:0. Зоран Марушич 69, - 2:0 (Жамшид Искандеров). 

"Нефтчи": 1.Ботирали Эргашев, 4.Боян Цигер, 5.Икром Алибоев (24.Ғуломҳайдар Гулямов, 90+4), 6.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 7.Аброр Исмоилов, 10.Жамшид Искандеров, 11.Қувондиқ Рўзиев (8.Владимир Йовович, 70), 20.Анваржон Ғофуров, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 22.Тома Табатадзе (32.Зоран Марушич, 46), 23.Йован Жокич.
Захира: 45.Акбар Тўраев, 9.Шоҳруҳ Гадоев, 14.Жамшид Болтабоев, 17.Муҳаммадали Ғиёсов, 33.Шоҳруҳбек Ёқубжонов, 44.Муҳаммадзиё Адҳамжонов.

"Хоразм": 12.Сардор Қобулжонов, 5.Дилшод Жўраев, 8.Ҳазратжон Турсунқулов, 9.Жасур Азимов (79.Азизжон Аҳроров, 80), 10.Муродбек Бобожонов (99.Шаҳрам Самиев, 66), 11.Ҳумоюнмирзо Иминов (22.Санжар Шоаҳмедов, 80), 27.Ихтиёр Тошпўлатов (18.Францис Нарх, 80), 44.Достонбек Турсунов, 77.Сунннатулла Абдуллажонов, 88.Аброр Хўсинов, 94.Рустамжон Абдуҳамидов.
Захира: 1.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 3.Равшанбек Султонов, 4.Фарруҳжон Иброҳимов, 7.Темурбек Исмаилов, 17.Муҳаммадбобур Асадуллаев, .

Огоҳлантиришлар: Анваржон Ғофуров 1, Боян Цигер 31, Икром Алибоев 61, Зоран Марушич 70. 


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ 



90+6. Учрашув якунланди. "Нефтчи" - "Хоразм" 2:0

90+4. Ўзгариш. "Нефтчи". Алибоев ўрнига Ғуломов тушди

90. Ўйинга 6 дақиқа қўшилди 

85. Зарба! Бурчакдан узатилган тўпни Муҳсин Убайдуллаев боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ чиқди 

80. Ўзгаришлар. "Хоразм". Иминов, Азимов ва Тошпўлатов ўрнига Аҳроров, Шоаҳмедов ва Нарх тушди

70. Ўзгариш. "Нефтчи". Рўзиев ўрнига Йовович тушди

70. Огоҳлантириш. "Нефтчи". Зоран Марушич

69. ГОЛ! Зоран Марушич! Искандеровнинг тўп узатишидан кейин Марушич бирга бир вазиятда гол урди - 2:0.

66. Ўзгариш. "Хоразм". Бобожонов ўрнига Самиев тушди

63. ЗАРБА! Аброр Исмоилов ўнг қанотдан олдинга ўтди ва зарба берди, Қобулжонов ўз ўрнида

61. Огоҳлантириш. "Нефтчи". Икром Алибоев

49. ЗАРБА! Йўлдошев рақиб жарима майдони ичидан зарба берди, тўпни ҳимоячи қайтарди!

46. Ўзгариш. "Нефтчи". Тома Табатадзе ўрнига Зоран Марушич тушди


45+5. Биринчи тайм якунланди. 

45+2. Иброҳимҳалил Йўлдошевга шифокорлар ёрдам беришди, у Тошпўлатов билан тўқнашиб кетганди 

45. Биринчи таймга 5 дақиқа қўшилди 

44. ЗАРБАА! Турсунқуловнинг ҳаводан узатган тўпини Иминов боши билан дарвозага йўллади, Ботирали Эргашев ўз ўрнида! 

32. ЗАРБАА! "Хоразм"нинг ҳужуми, аутдан узатилган тўпни Бобожонов дарвоза ёнига боши билан ташлаб берди, Дилшод Жўраевнинг дарвозага бош билан йўллаган кучли зарбасидан кейин Ботирали Эргашев тўпни ушлаб олди.

31. Огоҳлантириш. "Нефтчи". Боян Цигер

30. ЗАРБАА! Қувондиқ Рўзиев бурчакдан тўпни тўғри дарвозага йўллади, Сардор Қобулжонов қийинчилик билан тўпни қайтарди!

29. Хавфли вазият. Искандеров жарима тўпини амалга оширди, Жокичнинг зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди. Бурчак тўпи мезонларда

24. ЗАРБААА! Чап қанотдан яна Йўлдошев ҳаводан тўпни жарима майдонига узатди, Аброр Исмоилов боши билан ноаниқ зарба берди! 

15. "Нефтчи"нинг қарши ҳужуми, Исмоилов катта тезликда олдинга борди ва тўпни ҳужумдаги шеригига узатди, Табатадзе жарима майдони ичидан зарба бера олмади. 

12. ГОЛ! Тома Табатадзе! Чамаси 18 метрлардан белгиланган жарима тўпини Табатадзе ажойиб тарзда амалга оширди ва ҳисобни очди - 1:0. 

9. Аброр Хўсинов ҳозир бурчакка яқинроқ жойда Аброр Исмоиловни йиқитди. Жамшид Искандеровнинг жаримадан оширган тўпини ҳимоячилар қайтаришди 

7. ЗАРБАААА! "Нефтчи"нинг ҳужуми, чап қанотдан Йўлдошев узатган тўпни Табатадзе эгаллаб орқароқда турган Жокичга узатди, Йованнинг зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди 

4. ЗАРБАААА! Абдуллажоновнинг тўп узатишидан кейин Турсунқулов жарима майдони ёнидан зарба берди, тўп дарвоза устидан ўтиб кетди!

1. Огоҳлантириш. "Нефтчи". Анваржон Ғофуров

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 20:00да бошланади. 

Rating: +6   

Comments

+4   
07 jul 20:53:30
barselona7
Левченкода одат бор аутсайдерга қарши ёки тенг кучли жамоага қарши ўз уйидами ёки меҳмондами фарқи йўқ ҳаттоки биринчи дақиқада жамоаси гол уриб устунлик қилишни бошласа ҳам босимни ошириш ўрнига ўша битта гол фарқини ушлаб қолишга асосий урғуни қаратади.
+3   
07 jul 22:08:32
Supper Liga
Qoil Neftchi. Yomon emas 2- o'rinda tugatish xam.
+3   
07 jul 20:30:31
Davlatbek Alibekov
Нефтчидан галаба ва иккинчи у'рин эгаси бу'лишига тилакдошмен олга Нефтчи сен наъинки иккинчи у'ринга балки биринчи у'ринга х,ам лойик, жамоадурсен
+3   
07 jul 19:58:04
Абдугаффор . N
Омад Нефтчимизга! Тажоввузкор шиддатли уйин кутиб коламиз! Уйиндан завк хам олелик хурматли мураббий ва уйинчилар. Ажабмас Энди буёгига уйинлар ковушиб кетма кет галабалар Билан чемпионлик сари юришлар булса!
+2   
07 jul 22:16:42
Elyor Haydarov
Яхши от кейин чопади дейи>ади НЕФТЧИ охирида авж отига мини ОМАД
+2   
07 jul 22:05:04
Xojakbar Xaitov
ООО иккинчи даврада тассавур кивомман бизани канака интрига кутишини камандалар яна кучайишади. Хуллас олдинда зур уйинлар кутвотти Хозирги иссик даврдан утвосек булди Нефтчига келсак анча узига кепкопди биринчи даврада иккинчи урин яхши натижа Буйогига Насаф га кийин булади бирйокда элит лигаси турибди Хамма камандаларга омад Бир ой фудболдан дам оламиз
+1   
07 jul 22:43:29
NavBars
QO'SHNILARGA MUHIM G'ALABA MUBORAK BO'LSIN!
BIZNI NAVBAHORCHILAR KECHA PAXTAKORNI YUTGANIDA 1-DAVRANI 3-O'RIN BILAN YAKUNLAR EKAN, AFSUS ...!!!
NEFTCHI QIYIN O'YINDA DINAMONI YUTISHNI UDDASIDAN CHIQDI, BIZNIKILAR ESA ...
+1   
07 jul 22:17:51
Азим Исмаилов
Reply to comment by Жахонгир-9
Кучли еттиликни ўзаро уйнатиб ( иккинчи даврада)колганларни про лигада тушириб уйнатиб юриш керак аслида.
Ман 3-4 йилдан бери айтаман 8 та жамоа 4 даврада уйнатиш керак деб Уфа пфл сокка килиш билан овора
+1   
07 jul 22:12:31
Жахонгир-9
Кучли еттиликни ўзаро уйнатиб ( иккинчи даврада)колганларни про лигада тушириб уйнатиб юриш керак аслида.
+1   
07 jul 22:05:22
Dima
2- o'rindamiz.
+1   
07 jul 20:59:56
Мирзохон
Бугун ғалаба қозониб иккинчи ўринга чиқиб олади Нефтчи. Ва кейин иккинчи даврада бир нималар қилишига умид қиламиз. Омад.
+1   
07 jul 20:57:05
Привет
Omad
+1   
07 jul 20:28:42
Rajabov1899
Farg'onaliklar Naftchi muxlislariga erkakcha murojat 11-daqiqada fol bormidi vijdonan aytinglarchi bu yerda folni aslida Jokich qilyabdi hakam dovdur teskari tarafga berib yubordi Jokich ham hayron bo'ldi boshida xushtak chalinganiga men nima qildim deb sezdida uning harakatlari fol ekanligini
+1   
07 jul 19:40:19
Адхамжон Низамов
Сайфиев ва Билолхон жарохати бор
+1   
07 jul 19:36:47
Фарход
Бугун Нефтчи Хоразм устидан галаба козонса 2-чи уринга чикадими . Негативчилар нима ёзишаркан.Хурматли ишкибозлар Левченко нормальный тренер ( мархум Лабоновский системасида ишлаяати, сафарда дуранг, уйда галаба ) . Омад Нефтчи доимо галаба
championat.asia
Яндекс.Метрика