Latest news

19:49Манба: "Челси" Жексонни ижарага беради  0 19:40Суперлига. "Нефтчи" – "Машъал" 1:0 (матнли трансляция)  13 19:20Жо Коул АПЛ мавсум фаворитини айтди  1 19:13Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912". Таркиблар эълон қилинди  2 18:46"Наполи" Довбикни сотиб олмоқчи  1 18:21Лукаку: "Жароҳатлар – футболнинг бир қисми"  0 17:312 ўриндиққа 3 одам  5 17:19"Аяччо" банкротлик жараёнини бошлади  2 17:00“Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун НАҚД ПУЛда 1 млрд сўмгача кредит ажратади  7 16:29"Челси" учинчи либосини тақдим этди  1 16:00Марказий Осиё. "Қайрат" ютқазди, "Истиқлол" кубокдан чиқиб кетди, ўзбекистонлик Марадона эса топ-ассистентлардан бирига айланди  1 15:45Павар "Интер"дан кетиши мумкин: Франция ёки Саудия Арабистони?  0 15:16"Қайрат" "Селтик" тўсиғидан ўтса, неча миллион доллар ишлаб олади?  8 15:09"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани бекор қилишга келишиб олди  0 14:4143 ёшигача тўп тепган, Ўзбекистоннинг икки карра энг яхши футболчиси Павел Бугало 51 ёшда  4

Отабек Ғуломхўжаев: Европа биз учун янги чақириқ ва биз рақибларимиздан чўчиётганимиз йўқ News

Отабек Ғуломхўжаев: Европа биз учун янги чақириқ ва биз рақибларимиздан чўчиётганимиз йўқ

Бугун — 10 октябрь куни Тошкент вақти билан 16:00 да Ўзбекистон U17 терма жамоаси Шотландия U18 га қарши беллашувда майдонга тушади.

Учрашув олдидан бўлиб ўтган танишув маросимида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев иштирок этди. Мутахассис шотландларга қарши ўйин анча қизиқарли кечишини айтиб ўтди. Боиси мазкур рақиб Ўзбекистон учун янгилик бўлади, шунингдек, катта эҳтимол билан Шотландия термаси ҳам рақибидан нима кутишни билмайди.
 
“Ҳа, рақибларимиз биздан бир ёшга катта. Ҳа, улар Европанинг кўзга кўринган жамоалари. Аммо айтишим керакки, биз уларга яхшигина бош оғриқ бўла оламиз. Йигитларим ўйинга тайёр деб айта оламан”, — деб гап бошлади Отабек Ғуломхўжаев.
 
“Биз учун натижа муҳим эмас, буни ЎФА раҳбарияти ҳам айтиб ўтган. Муҳими европалик футболчилар тезлигига яқинлашиш, улар орқали камчиликларимиз ва нозик нуқталаримизни аниқлаб олиш. Бундай рақибларга қарши ўйинлар ўсишимизга катта ёрдам беради. Бизда ҳаяжон ёки ҳадиксираш йўқ. Биз ҳар қандай жамоа билан тенгма-тенг ўйнашга ҳаракат қиламиз”.
 
Отабек Ғуломхўжаев йиғиннинг Европада ўтаётгани масаласи борасида ҳам фикр билдирди: “Термаларимиз араб жамоалари билан, Шарқий Осиё вакиллари билан ўйнашга мослашиб бўлишди. Айни вақтда ЎФА олиб бораётган сиёсатни тўлиқ қўллаб-қувватлайман. Европа йиғинлари мана шу минтақа жамоаларига яқинлашиб олиш учун ҳам жуда керак. Майли, мағлубиятлар бўлсин, майли камчиликларимиз яққол кўринсин. Муҳими уларни шундай бартараф этайликки, кейинроқ Осиё майдонларида бизга осон бўлсин”.
 
2018 йилги мавсумда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўзи учун янгилик бўлган Марокаш, Сенегал, Уругвай қарши термаларга қарши ўйинларда майдонга тушди. Ўзбекистон U23 термаси эса Кения билан тўқнаш келди. Олдинда ёшларимизни Шотландия, Бельгия ҳамда Францияга қарши учрашувлар кутиб турибди. Ўсмирларимиз эса Ла Лига иштирокчиси бўлган “Эйбар” клубининг U15 жамоасига қарши ўйнайди. Бу каби йиғинлар ва ўртоқлик ўйинлари 2019 йилги мавсумда ҳам давом этади.



Rating: +5   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика