Latest news

21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  0 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  3 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  4 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  0 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  5 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  2 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  20 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  3 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  1 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  24

“Нефтчи” аъзолари ёш футболчилар билан учрашишди News

“Нефтчи” аъзолари ёш футболчилар билан учрашишди

Tags :  Нефтчи
27 октябрь куни Фарғона шаҳридаги вилоят болалар ва ўсмирлар футбол академиясида муассаса тарбияланувчилари хамда “Нефтчи” клуби аъзолари иштирокида учрашув ташкил қилинди.

Унда “Нефтчи” жамоаси мураббийи Илҳом Зайлобитдинов ва футболчилар Анвар Бердиев, Шерзод Ҳакимов ҳамда  Шукурали Пўлатовлар иштирок этишди. Меҳмонларни футбол академияси раҳбари Бек Валижонович Беков  кутиб олди ва хамрохлик қилди

Дастлаб “Нефтчи” вакиллари ва футбол академияси тарбияланувчилари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда футболчилар ёш ижрочиларга миллионлар ўйини дунёсига қандай кириб келганликлари, келажакда маҳоратли ва профессионал футболчи бўлиб етишиш учун инсондан нималар талаб этилиши ҳамда ёш футболчиларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтаришди. Давра суҳбати анча самимий руҳда кечди.

Шундан сўнг барча майдонга йўл олди. Майдонда Бердиев, Пўлатов ҳамда Ҳакимовлар болаларга амалий маҳорат дарсларини ўташди. Айтиш керакки, бўлажак футболчиларда вилоятнинг таниқли ижрочилари билан биргаликда машғулот ўтказиш бир олам таассурот қолдирди.

“Нефтчи” матбуот хизмати


Rating: +1   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика