МЮ ўтган йилнинг энг яхши дарвозабонига расмий таклиф билан чиқди
16 jul 09:16
News


МЮ ўтган йилнинг энг яхши дарвозабонига расмий таклиф билан чиқди
"Манчестер Юнайтед" "Астон Вилла" дарвозабони Эмилиано Мартинесни қўлга киритиш учун расмий таклифни юборди.
"Қизил иблислар" дарвозабоннинг трансфери учун 20 миллион фунт таклиф қилишган. Ҳозирча томонлар музокараларни давом эттиришмоқда. Бироқ ҳали келишувга эришилмаган.
Аввалроқ, Аргентина сафида жаҳон чемпиони бўлган дарвозабон МЮга ўтишга розилик бергани ҳақида хабар тарқалганди.
Маълумот учун, Эмилиано Мартинес ўтган йил якунларига кўра УEФАнинг энг яхши дарвозабони деб тан олинганди. 32 ёшли дарвозабон ўтган мавсум 53 та учрашувда майдонга тушиб, 16 баҳсда ўз дарвозасини дахлсизлигини сақлаб қолган. Унинг "Астон Вилла" билан тузган шартномаси 2029 йилга қадар мўлжалланган.
Link :
Source : championat.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news

Comments