Latest news

13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  2 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  0 13:05U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон Японияга қарши баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  4 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  1 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  0 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  7 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  2 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  6 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  10 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1

Мукофот муборак! News

Мукофот муборак!

Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларни самарали амалга ошириш ҳамда республикамизнинг иқтисодий салоҳиятини юксалтиришда «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси ва Навоий шаҳри алоҳида ўринга эга.

Мустақиллик йилларида «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси дунёнинг илғор кон-металлургия саноати компаниялари қаторидан муносиб ўрин эгаллаб, минтақадаги энг йирик ва ишончли саноат гигантларидан бирига айланди. 

Куни кеча Навоий кон-металлургия комбинати ва Навоий шаҳри ташкил этилганининг 60 йил тўлди.

Ана шу сана муносабати билан мамлакатимизнинг иқтисодий қудратини юксалтириш, кон-металлургия саноатини замонавий технологиялар асосида ривожлантириш, мураккаб иш ва иқлим шароитларида ер ости бойликларини самарали ўзлаштириш, тармоқнинг барқарор ишлашини таъминлаш, янги саноат корхоналарини ташкил этиш борасидаги улкан хизматлари, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, шунингдек, Навоий шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминлашга қўшган салмоқли ҳиссаси учун бир гуруҳ юртдошларимиз Президентимиз фармонига кўра фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирланди.

Улар орасида«Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси ходимлари касаба уюшмаси Кенгаши раиси, “Қизилқум” профессионал футбол клуби президенти Исроил Курбанович  Раҳматов ҳам бор. Клубимиз раҳбари Юртбошимизнинг фармонига кўра, “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди.

Юксак мукофот муборак бўлсин, Исроил Курбанович!

“Қизилқум” ПФК жамоаси.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика