Latest news

16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  2 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  2 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  17 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  6 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  6 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9

"Машъал"га Аргентинадан мураббий келадими? News

"Машъал"га Аргентинадан мураббий келадими?

Муборакнинг "Машъал" клубида янги бош мураббий иш бошлаши мумкин.

Бир неча йиллардан буён "газчилар"га устозлик қилиб келаётган россиялик Александр Хомяковнинг шартномаси 31 декабрь куни тугайди. "Машъал" клуби ижрочи директори Илҳом Қурбонов "Футбол Экспресс" газетасига берган интервьюси чоғида бу масалага тўхталиб ўтган.

"Александр Хомяков 25 декабрь куни Россиядан қайтиб келади. Келгач унинг кейинги тақдири борасида гаплашиб оламиз. Шартномаси 31 декабрь куни тугайди. Ҳаммаси мураббийнинг ўзига боғлиқ. Агарда бошқа таклифларни кўриб чиқмоқчи бўлса, биз унга қаршилик қилмаймиз", - дейди Илҳом Қурбонов.

- Бош мураббийлик борасида захира вариантлари ҳам борми?
- Захира вариантлари бор. Ҳозирча Хомяковнинг қарорини кутаяпмиз. Рўйхатимизда маҳаллий ва хорижлик мураббийлар бор. Улар орасида Аргентинадан мураббий бор. У кўпроқ ёшлар билан ишлаган. Кейин польшалик мутахассис бор. аммо у ҳозирда АҚШ фуқароси. У билан ҳам куни кеча музокара ўтказдик, жамоамиз билан ҳамкорлик қилишга тайёр.


Rating: +24   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика