Latest news

23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  2 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  4 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  8 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  7 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  2 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  3 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  8 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  9 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  12 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  20 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  4 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  7 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0

Марат Бикмаев: "Майдонда боримизни бериб ҳаракат қилсак, натижага албатта эришамиз" News

Марат Бикмаев: "Майдонда боримизни бериб ҳаракат қилсак, натижага албатта эришамиз"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Марат Бикмаев Осиё Кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган Уммонга қарши ўйинга тайёргарлик ҳақида ЎФА Матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биз Уммонга қарши ўйинга одатдагидек тайёргарлик олиб боряпмиз. Бўлажак ўйиндан бошқа ҳеч нарсани ўйламаяпмиз. Бор фикру хаёлимиз биринчи ўйинни чиройли ўтказиб, ғалаба қозонишга қаратилган.

Осиё Кубоги каби катта мусобақаларда тўпурарлар рўйхатидан жой олишни ҳар бир ҳужумчи орзу қилиши аниқ. Мен ҳам бу рўйхатга кириш учун астойдил ҳаракат қиламан. Аммо мен учун шахсий натижадан кўра жамоа қайд этадиган натижа муҳим. Агар терма жамоамиз Осиё Кубогида муваффақият қозонса, тўпурарлар рўйхатига кира олмасам ҳам хафа бўлмайман.

Уммонга қарши асосий таркибда ким тушишини мураббий ҳал қилади. Биз эса майдонда боримизни бериб ҳаракат қилишга тайёр турамиз. Шундай қилсак, натижага албатта эришамиз", - дейди Марат Бикмаев.

Rating: +31   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика