Latest news

20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 20:05Суперлига. "Андижон" — "Қўқон-1912" 1:0 (матнли трансляция)  10 19:53Суперлига. "Шўртан" - "Хоразм" 1:1 (матнли трансляция)  2 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  1 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  0 17:37Дарвозаларга 4 та гол урилган, футбол шоуга айланган, "Динамо" ғалабани бой берган учрашувдан галерея  0 17:10Икки клуби "Ман Сити" хавбекига кўз тиккан  0 16:44Азизбек Тўлқинбеков: "Нефтчи" кучли эди, лекин бизда ирода ва иштиёқ устунлик қилди"  0 16:21"Арсенал" Жакени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 15:55Амир Тўрақулов: "Жамоа бўлиб ҳаракат қилдик ва шу туфайли ғалабага эриша олдик"  0 15:12"Бунёдкор" "Нефтчи"ни Фарғонада мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 14:32"Реал" испаниялик ярим ҳимоячисини 10 миллионга сотишга қарор қилди  0 14:01Сульшер "Бешиктош"дан кетган тақдирда, унинг ўрнига ким келиши мумкинлиги маълум  1 13:36Муҳим голлар панорамаси: Сардор Абдунабиев яна "Нефтчи"ни жазолади  3 13:03"Лос-Анжелес" Сонга йилига 20 млн доллар таклиф қилди. МЛСда фақат Месси кўпроқ маош олади - 20,45 млн  1

Искандар Мўминов: "Ёзёвон" ҳурматга лойиқ жамоа" News

Искандар Мўминов: "Ёзёвон" ҳурматга лойиқ жамоа"

Про-Лига 29-туридан ўрин олган "Ёзёвон-Лочинлари"-"Ғиждувон" (1:4) учрашувидан сўнг меҳмонлар дарвозабони Искандар Мўминов championat.asia сайтига интервью берди.

Ўйин жуда қийин бўлди. Биз комбинацион ўйин намойиш этамиз. Аммо бундай майдонда нимадир яратиш қийин, фақат рақиб ҳужумини бузиш мумкин. 13 соатли йўл босиб келдик ва дарҳол майдонга тушдик. Таркибимизда кўп футболчилар сариқ карточкалари тўпланиб қолгани боис бу баҳсга кела олишмади. Шу боис захирасиз ўйнадик. Ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди, ҳисобга қарамаслик керак. Натижа ўйинга мос бўлмади. Сабаби "Ёзёвон" кўп ҳужум қилди. Бу жамоа ҳурматга сазовор. "Ёзёвон" ҳакамнинг сўнгги ҳуштаги чалингунига қадар ўйнади ва кўплар вазиятлар яратди. Сафардаги қийин ўйинда 3 очко олганимиздан хурсандман.

Бизнинг мақсадимиз битта - "А" гуруҳига чиқиш. У ерда биринчи ўринга курашиш ва Суперлигага чиқишни мақсад қиламиз. Бу гапни клуб президенти Маъмуржон Отақулов кўп бор такрорлайди. У футболни жуда яхши кўради. У киши "Ғиждувон" клубини ўз ҳисобидан молиялаштиради. Маъмуржон Отақулов 2022 йилда жамоани Суперлигада кўрмоқчи.

Бекзод Толибов ёзиб олди.


Rating:    

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика