Latest news

22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  3 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  6 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  2 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  3 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  7 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  7 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  11 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  19 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  3 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  6 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  4 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  5

"Интер" — сўнги дақиқалар қироли News

"Интер" — сўнги дақиқалар қироли

Голларининг 1/4 ни 86-дақиқадан кейин уришди

"Интер" ва "Наполи" учрашуви голларга бой бўлмаган бўлсада, курашларга бой, жуда қизиқарли кечди десак муболаға бўлмайди. Биринчи дақиқадаёқ Икарди рақиб дарвозаси тўсинини пойлади

Бу А Серия ва  топ-5 тарихидаги энг тез урилгна гол бўларди, чунки тўп дарвозага ўйиннинг 3-сониясида етиб борди. Италия чемпионатининг ҳозирги рекорди "Пьяченци" аъзоси Паоло Пожига тегишли. 2001 йил ушбу футболчи "Фиорентина" дарвозасини 8-сониядаёқ ишғол қилганди.

Кутилмаган зарба билан старт олган ўйиннинг охирги дақиқалари ҳам ажойиб ўтди. Бир қарашда иложсиз вазиятларда дарвозабонлар жамоаси жонига оро кирди, яна бир вазиятда "Интер" дарвозасига кириб кетаётган тўпни ҳимоячи қайтаришга эришди, Кулибали ҳакамни "олқишлагани" учун арбитр унга эртароқ "дам бериб юборди", кейин эса Лаутаро Мартинес ғалаба тўпини киритди.

Сўнгги дақиқаларда гол уриш бу мавсум "Интер"нинг ўзига хос "фишка"сига айланди.

• 86-дақиқадан кейин "Интер" 9 та гол урди. Жамоа А Серия ва ЕЧЛ баҳсларида рақиблари дарвозасини 36 бор ишғол этган. Яъни "нерадзурри"лар голларининг  1/4 қисмини охирги дақиқаларда киритганлар.

• Ушбу 9 голнинг 6 таси ўйин натижасини ўзгартирган. Фақатгина Политанонинг "Кальяри"га, Жоао Марио ва Наинголланнинг "Женоа" дарвозасига урган голлари натижага таъсир қилмай, фақатгина таблодаги ҳисобни ўзгартирган.

• Агар 86-дақиқадан кейин урилган шу 9 гол бўлмаганида, "Интер" ЕЧЛ плей-офф босқичидан анча аввал умидини узган бўларди.

Ички чемпионатда ҳам ишлар ҳозиргидек, ишончли 3-ўрин бўлмасди. Ўша голларни олиб қўйсак жамоа автоматик равишда 30 очко билан 5-поғонага тушиб қолади. Ва аксинча "Лацио" (31 очко билан) учинчи, тўртинчи – "Сампдория" (30 очко, тўплар нисбатига кўра: +12) бўлар эди.

Яқин ўтмишда Англия томонларда Ферги-тайм деган ибора бўларди-а, ана сизга Спалетти-тайм!

Rating: +9   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика