Бу ҳақда “Интер” клуби твиттер саҳифаси хабар берди.
“Бош директор Беппе Марота бугун Мауро Икарди ҳамда Ванда Нара билан учрашди. Ушбу дўстона учрашувда барча учун маъқул қарорлар қабул қилинди”, дея хабар бермоқда клуб расмий Твиттер саҳифаси.
Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли Икарди яқинда жамоа сардорлигидан маҳрум қилинганди. Айрим хабарларга кўра, футболчи агенти ва рафиқаси Ванда Наранинг футболчининг шартномасини узайтириш борасидаги музокаралар чоғида ўзининг тутиши Милан раҳбариятини ғазабга солган.