МЛС жамоаси 31 ёшли жаҳон чемпионини 15 миллион еврога сотиб олди. Футболчининг ўзи билан эса уч йиллик шартнома имзоланди.
Де Паул 2021/22 йилги мавсумдан буён "Атлетико"да ўйнамоқда. Ўтган мавсумда у ЛаЛиганинг 34 ўйинида 3 гол ва 5 ассист қайд этди.