Latest news

21:36"Боруссия" АПЛдан 25 млн еврога ўйинчи сотиб олиши мумкин  0 21:08Жек Грилиш "Эвертон"га ўтиши мумкин  0 21:00Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК (матнли трансляция)  31 20:37"Реал Мадрид" Родриго бўйича бирорта клубдан таклиф олмагани маълум бўлди  4 19:51"Эспаньол" Лукас Васкесни таркибга қўшиб олмоқчи  0 19:22МЮ "Лейпциг"га Шешко учун катта сумма таклиф қилди  1 18:49Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  6 18:36"Ювентус" Тоналини харид қилмоқчи  1 18:09ФИФА собиқ ҳаками вафот этди  0 17:46Диёра Ҳабибуллаева – "Севинч" аъзоси!  0 17:30Суперлига. 17-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Сўғдиёна" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  0 17:13МЮ "Реал" футболчиси учун йирик таклиф билан чиқмоқчи  7 16:44"Андижон" собиқ футболчиси фаолиятини Черногорияда давом эттиради  2 16:16"Реал" собиқ ҳужумчиси Греция жамоасига ўтди  0 15:48Манба: Ўзбекистон МТЖнинг CAFA турнири учун эҳтимолий таркиби  19

"Футболчи учун жароҳатдан-да хавфли муаммо бор" News

"Футболчи учун жароҳатдан-да хавфли муаммо бор"

Шу йилнинг 21-25 июль кунлари Куала Лумпурда ОФКнинг 8-тиббий анжумани бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда қитъамизнинг турли жойларидан 100га яқин шифокорлар иштирок этиб, бундай катта анжуман ОФК тарихида илк марта ташкил этилди.

Қувонарлиси, ушбу конференцияда Ўзбекистондан ҳам вакил қатнашди. Кўп йиллик тажрибага эга машҳур футбол шифокори Аброр Пирриев сафардан қайтгач ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

- Биламизки, ОФК томонидан ҳар икки йилда бир марта футбол ва умуман спорт шифокорлари иштирокида тиббий конференция ўтказилади. Бу жуда йирик анжуман бўлиб, бу йилгиси ниҳоятда кўп кузатувчилар келгани ҳамда турли муҳим мавулар илгари сурилгани билан ёдда қолди. Бу анжуман нафақат билимларни янгилаш, балки футбол тиббиёти олдида пайдо бўлаётган янги муаммоларни аниқлаб олиш учун ҳам яхши имкониятдир.




Анжуман қай тартибда ўтди?

- Анжуман аввалида ОФК шифокорларига ФИФА йўриқчилари томонидан чуқурлаштирилган семинар ўтказилди, кейин эса барча федерациялар вакиллари билан конференция кўринишда давом этди. Анжуманда спорт тиббиётининг турли йўналишлари бўйича қизиқарли маърузалар ўқилди.

Анжуманда кўтарилган қайси мавзу кўпроқ манзур бўлди?

- Одатда спортга алоқадор тиббий анжуманларда асосан жароҳатлар, реабилитация, тўғри овқатланиш, витаминизация каби мавзулар тақдим этилади. Мазкур анжуманда Буюк Британиялик маърузачи томонидан яна бир муҳим мавзу кўтарилди. Яъни, бугунги "рақамли давр"да ижтимоий тармоқларнинг спортчи руҳиятига ва унинг кўзлаган натижаларига бевосита ва билвосита таъсири борасидаги мавзу. Инглиз маърузачисини тингларканман, яқиндагина Абдуқодир Ҳусанов билан боғлиқ ҳолат хаёлимда гавдаланди.

Бугунги кунда спортчиларнинг интернетдан холи эмаслиги, ижтимоий тармоқларда кўплаб обуначиларга эгалиги ҳаётнинг бир қисмига айланиб улгурганини тан олган ҳолда қандай қилиб спортчини ижтимоий тармоқларнинг "негатив омиллари"дан асраш масаласи устида изланган олим долзарб маърузасини "Футболчи учун жароҳатдан-да хавфлироқ муаммо бор, бу - ижтимоий тармоқлардир", дея тугатди. Бундай олиб қарасак, унинг фикрига қўшилмай бўлмайди.

Ўзимизда ҳам шу каби анжуманлар ташкил қилса бўладими?

- Тўғри, ҳали бундай катта кўламдаги спорт тиббиёти анжуманлари билан мақтана олмаймиз. Аммо бу йўлда етарлича қадамлар ташланмоқда. Масалан, спорт, жумладан футбол тиббиёти бўйича чет элдан етук мутахассислар жалб этилиб, маҳаллий ва минтақавий анжуманлар ўтказилмоқда. Наиб қилса, келгусида бу йўналиш бўйича ҳам ЎФАнинг режалари бор. Лекин яна бир муҳим масала: анжуманларда берилган билимни амалиётга қўллай оладиган етук кадрлар масаласидир. Бу эса алоҳида мавзу ҳисобланади...

Х.Холиқов ёзиб олди.

Rating: +3   

Comments

   
30 jul 13:58:11
Futbol Uchun
Агар футболчи ўзини рухий тайёрлай олмаса, хар қанча махоратли бўлмасин майдонда ўзини кўрсата олмайди.Бунга футболчиларга ижтимоий тармоқлардаги футболчига билдирилган негативлар ҳам таъсир қилади.
championat.asia
Яндекс.Метрика