Latest news

20:00Суперлига. "Сўғдиёна" — "Насаф" 0:0 (матнли трансляция)  8 19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  0 19:00Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор" (матнли трансляция)  21 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  1 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  2 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4

"Зенит" собиқ футболчиси: "Файзуллаев ўйнамоқчи" News

"Зенит" собиқ футболчиси: "Файзуллаев ўйнамоқчи"

"Зенит" собиқ футболчиси Алексей Гасилин "Матч ТВ" телеканали эфирида ярим ҳимоячи Аббос Файзуллаевнинг ЦСКАдан "Истанбул Башакшеҳир"га ўтганига муносабат билдирди.

21 ёшли ярим ҳимоячи билан шартнома 5 йилга мўлжалланган.

"Ўтган мавсумда у кам ўйнади, ротация футболчиси эди. Яқинда у Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси сифатида тан олинди. У барча фазилатларга эга, яхши футболчи. Эҳтимол, унга таклиф тушган ва унга 90 дақиқа кафолатлангандир. У ўйнашни хоҳлайди. ЦСКА унинг учун яхши пул олди, клуб пул ишлашни билади. Агар Туркияда ўйнаса, Жаҳон чемпионатига тайёрлана олади", – деди Гасилин.

Файзуллаев 2023 йилнинг августидан буён ЦСКА сафида тўп тепган. У "армиячилар" терма жамоаси сафида жами 72 ўйин ўтказиб, 8 та гол урган ва 22 та голли узатмани амалга оширган.

Файзуллаев ЦСКА билан биргаликда Россия Кубоги, Россия Суперкубоги ва РПЛ бронза медалини қўлга киритди. Жамоадаги фаолияти давомида у Осиёда йилнинг энг яхши ёш футболчиси сифатида этироф этилган.

Rating: +8   

Comments

+2   
31 jul 12:50:54
Baxtiyor MYu
72 ўйинда 22та ассист яхши натижа, ярим химоячи учун. Яна плюс 8та гол хам бор. Аббос, газни бос!!!
   
31 jul 21:16:36
BXZ BXZ
Аббос ту́грисида бирон макола чикарсангиз хар гал битта маълумотни кайта - кайта такрорлаш чайнавордилар Цскада шунча у́йин у́йнади шунча гол ва ассист килди живачка кивордила маълумотларни .
   
31 jul 20:49:20
Адхамжон Низамов
ЦСКА да мураббий ротацияси Аббосни кам уйнашига сабаб булди.Ротациянга сани.....
   
31 jul 14:59:58
Liverol Motor Oil
Жуда булмаса ЛаЛиганинг уртамиёна жамоасига утганда зур булардида.
Аббос ЛаЛига учун жудаям мос.
Худди Кубо каби кичкина ва техничный футболчи.
Туркия барибир куздан йироқ чемпионат.
   
31 jul 13:38:31
Futbol Uchun
Reply to comment by Baxtiyor MYu
72 ўйинда 22та ассист яхши натижа, ярим химоячи учун. Яна плюс 8та гол хам бор. Аббос, газни бос!!!
Яна кўп ўйинларда тўлиқ ўйнамади.
   
31 jul 13:34:53
EURONEFTCHI
Аббос майдонни яхши кўра олади. Тўпни яхши хис қилади. Тез фикрлайди. ЦСКА да яхши ўса олди деб айтса бўлади. А серияга ўтиб кетади манимча…
championat.asia
Яндекс.Метрика