Latest news

10:42Милнер янги мавсумда Жотанинг хотираси учун янги рақамда ҳаракат қилади  1 10:13"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" футболчиси учун курашда етакчилик қилмоқда  1 09:44Бир қатор спорт юлдузлари Франция жамоасининг инвесторларига айланишди  0 09:15АПЛнинг кўплаб жамоаларидан қизиқиш бўлаётган Шешко келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:46"Ал Насср" яна бир португалиялик ТОП футболчига таклиф билан чиқди  0 08:17Максим Шацких: “Ёзги йиғиндан ва селекциядан кўнглим тўлди”  4 07:45Суперлига. Бугун дахшат учрашувлар бор  18 07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  3 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  2 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  3 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  11 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  8

Юрген Клоппнинг "Ливерпуль"даги энг яхши 10та танлови News

Юрген Клоппнинг "Ливерпуль"даги энг яхши 10та танлови

Юрген Клопп келганидан сўнг, "Ливерпуль"даги ишлар ижобий томонга ўзгарди. Немис мураббийи клубда кўплаб муҳим ўзгаришлар қила олди.

Тўғри, Клоппнинг барча танлови омадли чиқди десак, муболаға бўлади. Бироқ бир талай футболчилар юқори даражадаги клуб — "мерсисайдлар" таркибида ўйнашга муваффақ бўлди. Уларнинг бир қисми асосий таркибга ўрнашиб, мухлисларнинг муҳаббатига сазовор бўла олди. Бугун Юрген Клоппнинг энг омадли 10та трансферини эътиборингизга тақдим этамиз. 2015 йил октябрдан жамоага келиб қўшилган ўйинчиларнинг энг яхшиларини рўйхатга киритдик.

10. Жоэль Матип, Наби Кейта

Камерунлик марказий ҳимоячи Клопп жамоасига "Шальке-04"дан 2016 йил февралида ўтган. Матип жамоадоши Деян Ловрен билан марказий ҳимоянинг асосий ўйинчиси бўлди. Бу ҳол Вирдил Ван Дейк клубга келгунга қадар давом этди. Ҳозирда Жоэль шериги Ловрен билан майдонга тушиш учун "кураш" олиб бормоқда. Шунингдек, Матип билан биргаликда рўйхатнинг 10-поғонасини Наби Кейта ҳам эгаллаб турибди. У ўтган йил ёзда "Лейпциг"дан "Энфилд"га кўчиб ўтди. Кейта юқори даражадаги ўйинчи, аммо майдонга кўп тушмайди. Сабаби Клопп жамоасининг марказ чизиғидаги рақобат жуда ҳам юқори.

9. Жердан Шакири

Швейцария термаси юлдузи "мерсисайдлар"га керакли ўйинчидек туюлганди. Ўтган мавсум "Сток Сити" Чемпионшипдан чиқиб кетди. Клопп "гончарлардан" ҳужумдаги етакчисини олиб қўйишга қарор қилди. Техник ва тезкор Шакири клубга кўчиб ўтди. Лекин ҳали асосий таркибга ўрнашиб олгани йўқ. Захирадан майдонга тушишига қарамай, жамоанинг кучига куч қўшаётган ўйинчилардан бири ҳисобланади.

8. Алекс Окслейд-Чемберлен

Лондон "Арсенал"ининг собиқ ярим ҳимоячиси "Энфилд" шароитига мослашиши учун бир қанча вақт керак бўлди. У жиддий жароҳат олгунга қадар яхши ўйнади. Клопп ҳамда "Ливерпуль" мухлислари Алекс тезроқ соғайиб, сафга қайтишини интизорлик билан кутишмоқда.

7. Фабиньо

2018 йил ёзда "қизиллар" мураббийи универсал футболчи — бразилиялик Фабиньони жамоага олиб келишга муваффақ бўлишди. У таянч ярим ҳимоячи позициясида яхши ҳаракатлана олмоқда. Шунингдек, қанотда ҳам, мудофаа марказида ҳам ажойиб ўйнайди. Мавсум бошида Фабиньо захира ўриндиғида анча пайтгача қолиб кетди. Бироқ ҳозир доимий равишда майдонга тушиб, энг яхши ўйинчилардан бири саналади.

6. Алиссон Бекер

"Ливерпуль" узоқ вақтгача дарвозабон масаласида муаммоларга дуч келди. Лорис Кариус ва Симон Миньоле мураббийнинг ишончини оқлай олмади. Шунинг учун, "мерсисайд" клуб раҳбарияти юқори даражадаги посбон излашга киришди. Алиссон Беккер учун анчагина маблағ сарфланди, бироқ Бекер унга сарфланган ҳаражатни бутунлай оқламоқда. У ҳозирги кунда нафақат Англия, балки дунёдаги энг яхши дарвозабонлардан бири ҳисобланади.

5. Жоржиньо Вейналдум 

Ноёб футболчи "қизиллар" таркибига унча қиммат бўлмаган нарх эвазига келди. Вейналдум каторасига икки мавсумда ажойиб ўйин намойиш этмоқда. Бу ярим ҳимоячи ҳақиқий иқтидор эгаси. Ҳар қандай топ-клуб шундай ўйинчига эга бўлишни орзу қилади.

4. Садио Мане

Чаққон Мане Юрген Клопп ўйин услубига бутунлай мос келди. У жамоанинг кучли ҳужумчилар учлигидан ўрин эгаллади: Салах-Фирмино-Мане. Ҳар мавсум африкалик ҳужумчи бир нечта гол уришга муваффақ бўлмоқда.

3. Эндрю Робертсон

"Ливерпуль" атиги 10 миллион фунт эвазига Робертсонни "Халл Сити"дан харид қилди. Бу клубнинг ажойиб танлови бўлди. Шотландиялик оз фурсат ичида Альберто Моренони асосий таркибдан чиқариб юборди. Ҳозирги кунда Эндрю дунёдаги энг яхши чап қанот ҳимоячиларидан бири ҳисобланади.

2. Виржил Ван Дейк

Бу йигитга ҳам яхшигина сумма сарфланган. У ҳалигача дунёнинг энг қиммат ҳимоячиларидан саналади. Клопп жамоасидаги яна бир муаммолардан бири ҳимоя чизиғи билан боғлиқ эди. Лекин Ван Дейк келганидан сўнг ҳаммаси ўз ўрнига тушди.

1. Мухаммад Салаҳ

Луис Суарес "Ливерпуль"дан кетганидан кейин Клопп тўпурар излашга тушди. 2017 йил клуб "Рома"дан Мухаммад Салаҳни сотиб олди. Мисрлик аввал Премьер-лига — "Челси" таркибида тўп тепган. Бироқ ўзини намоён қила олмаган. "Мерсисайдлар" таркибида эса Салаҳ энг яхши жиҳатлари билан ўзини кўрсатмоқда.


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +27   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика