Latest news

09:46"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин  2 09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  5 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  9 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  1 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  17 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  19 23:13Тер Штеген операция қилинади  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0 21:47"Арсенал" 15 миллионлик трансферини эълон қилди  2

“Ёшлик”нинг ёш футзалчилари мусобақа ғолиби News

“Ёшлик”нинг ёш футзалчилари мусобақа ғолиби

Урганч шаҳридаги Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби (директори Жамоладдин Абдуллаев) томонидан 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб спорт турлари бўйича “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида кўплаб мусобақа ва турнирлар ташкил этилди.

Муболаға эмас, 2005 йилда туғилган ёш “чарм тўп” усталари ўртасида футзал бўйича уюштирилган СЎЕАИБЎСМ очиқ биринчилиги ҳам қатнашчиларга байрамона кайфият улашди.

Мусобақада 9 та жамоа ғолиблик учун майдонга чиқди. Ўйинлар аввалига уч гуруҳда ташкил этилди. Гуруҳ ўйинлари ғолиблари ва энг яхши кўрсаткичга эга бўлган битта иккинчи ўрин соҳиби ярим финалга йўл олди.
-Маҳорат масканимизда ҳар бир қутлуғ сана ва умумхалқ байрамлари муносабати билан биринчиликлар ўтказиш йўлга қўйилган. Бундан кўзланган мақсад, авваламбор тарбияланувчиларимизнинг малака ва тажрибасини оширишга қаратилган. Қолаверса, ёш авлодни жисмонан ва маънан баркамол руҳда вояга етишларини таъминлашдир. Ишончим комилки, уюштирилаётган мусобақаларимиз чоғида ниятларимизга эришяпмиз, - дейди спорт мактаби методисти Анвар Алимов.

Якуний натижаларга кўра, “Ёшлик”(СЎЕАИБЎСМ, тренери Илёс Хайров) жамоаси мусобақа ғолиби бўлди. Иккинчи ўринни “Гурлан” (Гурлан тумани, тренери Қаҳрамон Сотиболдиев) жамоаси эгаллади. Учинчи ўрин “Спартак” (Урганч шаҳри, тренери Маркс Қурамбоев) ва “Лочин”(Урганч тумани, тренери Шихназар Оллаберганов) жамоаларига насиб этди.





Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Урганч шаҳридан.

Rating:    

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика