Latest news

09:46"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин  2 09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  5 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  9 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  2 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  17 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  19 23:13Тер Штеген операция қилинади  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0 21:47"Арсенал" 15 миллионлик трансферини эълон қилди  2

“Ёшлик” - очиқ биринчилик ғолиби News

“Ёшлик” - очиқ биринчилик ғолиби

Хоразм вилояти марказида қад ростлаган “Ёшлик” спорт мажмуаси стадионида 2004-2005 йилларда туғилган ёш футболчилар ўртасида Урганч шаҳридаги Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган БЎСМнинг очиқ биринчилиги ниҳоясига етди.

Биринчиликда мезбонлардан ташқари Қорақалпоғистон республикаси ва  Навоий вилоятларидан жами 14 та жамоа қатнашди. Дастлаб учрашувлар тўрт гуруҳда олиб борилди. Сўнгра, ўз гуруҳларида яхши кўрсаткичга эга бўлган саккизта жамоа чорак финалда майдонга тушди. Ўз навбатида ушбу жуфтлик ғолиблари ярим финалда ўзаро куч синашишди.

Ярим финал
Урганч ОЗК(Урганч) – “Турон”(Нукус) – 0:1,
“Ёшлик”(Урганч)-“Дўстлик”(Урганч) – 2:0.

Ҳал қилувчи учрашувда “Ёшлик” жамоасининг ёш футболчилари нукуслик тенгдошларини 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, қутлуғ айём муносабати билан уюштирилган очиқ биринчилик ғолибига айланишди. “Дўстлик” жамоасига учинчи ўрин насиб этди.

- Спорт мактабимиз томонидан байрамлар ва шонли саналар муносабати билан мусобақалар ташкил этишни анъанага айлантирганмиз, - дейди Урганч шаҳридаги СЎЕАИБЎСМнинг йўриқчи-услубчиси Анвар Алимов.-Бу гал ҳам бундан мустасно бўлмади. Албатта, бундан ёш “чарм тўп” усталаримиз жуда хурсанд бўлишди. Айниқса, биринчилигимизда Қорақалпоғистон республикаси ва Навоий вилояти  жамоаларининг иштироки мусобақамиз нуфузини янада ошириб юборди.

-  Жамоам финалгача етиб келганидан жуда хурсандман, - дейди “Турон” жамоаси мураббийи Жалғашбай Сарсенов. -  Мусобақа юқори савияда ўтказилди. Асосийси, ушбу ўйинлар шогирдларимнинг маҳоратининг ошишига хизмат қилди. Умид қиламанки, келгусида улар орасида юртимиз довруғини кўкларга кўтарадиган спортчилар етишиб чиқади. Бунга аминман.
   


Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ


Rating:    

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика