Latest news

22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  0 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  0 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  6 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  16 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  11 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  6 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  2 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  10 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  5 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  2 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  4 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  12 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1

Япониядан қайтиб келган Азиз Ғаниев Мусаевга раҳмат айтди ФОТО News

Япониядан қайтиб келган Азиз Ғаниев Мусаевга раҳмат айтди ФОТО

Жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиққан "Насаф" ярим ҳимоячиси Азиз Ғаниев куни кеча Япониядан юртимизга қайтиб келди.

Суперлига доирасидаги "Насаф" - "Навбаҳор" учрашувида жароҳат олиб сафдан чиққан Азиз Ғаниев Японияда жарроҳлик столида ётқизилганидан хабарингиз бор. Кунчиқар юртда салкам 3 ой муддат яшаган ва тиббий муолажа олган футболчи тикланиш жараёнларини муваффақиятли ўтказди.

Японияда Азиз Ғаниевни кутиб олиб, унга жароҳатини даволаш жараёнида бевосита катта кўмак кўрсатган Фозил Мусаев ўтган вақт мобайнида собиқ жамоадошига ҳамрохлик қилган. Азиз Ғаниев бизга маълум қилишича, жарроҳлик операциясига кетган барча ҳаражатларни "Насаф" клуби тўлаб берган.


"Барчаси яхши. Кеча Япониядан қайтиб келдим. Ўтган вақт давомида Японияда мени қўллаб-қувватлаб, ўз хизматини аямаган Фозил ака Мусаевга миннатдорчилик билдираман. Шунингдек, "Насаф" клуби ва жамоа мураббийлар штаби ҳамда футболчиларга ҳам раҳмат. Мухлисларга эса соғинчли саломимни йўллайман! Худо хоҳласа тез орада майдонга қайтиб, уларни ўз ўйинларим билан хурсанд қилишга ҳаракат қиламан", - деди Азиз Ғаниев.

Айни пайтда юртимизга қайтиб келган Азиз Ғаниев ҳозирда оила даврасида. Тез орада футболчи "Насаф" қароргоҳига йўл олади.

Азиз Ғаниев декабрдан бошлаб индивидуал тарзда машғулотларга киришишини таъкидлади. Футболчи тахминан яна 1,5 ойлардан сўнг жамоа билан умумий гуруҳ машғулотларига қўшилиши кутилмоқда. Азиз Ғаниев катта эҳтимол билан февраль ойида яшил майдонга қайтиши мумкин.

Қайд этиш жоизки, Азиз Ғаниев январда бўладиган Осиё Кубогини жароҳати боис ўтказиб юборади.

Rating: +102   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика