Қайд этилишича, 2019/20-йилги мавсумдан бошлаб Хитой футболида юқори маошнинг чегараси белгиланади. Ҳозирча унинг қандай бўлиши маълум қилинмади. Шунингдек, футболчининг сотиб олиниши ва уларга бонуслар тўлаш тартиби келгуси мавсум регламентида қатъий қоидалар билан белгилаб қўйилади.