Қоидабузарлик учун қаттиқ огоҳлантириш ҳам берилди. Бу ҳақда ОАВ ташкилот матбуот хизматига таяниб хабар берди.
"Ўйиндан олдин "Чанчунь Сиду" футбол клуби ходимлари меҳмон жамоанинг кийиниш хонасига феодал даврга оид бир қанча хурофотли буюмларни жойлаштирган ва бу салбий оқибатларга олиб келган", – дейилади хабарда.
28 июнь куни "Чанчунь Сиду" клуби ўз майдонида "Шаньси Чундэ Жунхай"ни қабул қилди. Меҳмонлар кийиниш хонасидан "Шаньси Чундэ Жунхай" жамоасига мағлубият битилган" деган ёзувли сариқ қоғоз парчаларини топишди. Иккинчи лига жамоаси "Чанчунь" ўша баҳсда меҳмонларни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.