Бу ҳақда "Marca" маълум қилди.
Манбага кўра, мазкур масала ташкилот ижроия қўмитасининг 11 сентябрь куни бўлиб ўтадиган йиғилишида кўриб чиқилади.
Аввалроқ УEФА президенти Александер Чеферин ўйинни бошқа давлатда ўтказишга қарши чиққанди. Унинг таъкидлашича, барча миллий чемпионат ўйинлари ўз мамлакатларида ўтказилиши керак.
"Вильярреал" – "Барселона" баҳси 2025 йилнинг 21 декабрига белгиланган. У Майамидаги "Хард Рок" стадионида ўтказилиши режалаштирилган.
Аввалроқ каталонияликлар Майамида ташкил этиладиган "Вильярреал"га қарши ўйин ортидан 5 млн евро ишлаб олиши маълум қилинган эди.