Latest news

17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  0 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  4 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  18 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  9 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8

Трансфер ойнаси очилди. Бироқ ПФЛ шартномаларни вақтинча рўйхатга олмайди News

Трансфер ойнаси очилди. Бироқ ПФЛ шартномаларни вақтинча рўйхатга олмайди

Бугун — 17 декабрь санасидан эътиборан Суперлига клублари янги футболчилар билан тузилган шартномаларни ПФЛ рўйхатидан ўтказиши мумкин.

Бу жараён 2019 йилнинг 7 март санасига қадар давом этади.

Бироқ ПФЛ томонидан 2019 йилги мавсум учун қўйилган талаблар ҳам борки, футбол клублари мана шу талаблар ижросини ПФЛ билан муҳокама қилиб олмагунига қадар, бирорта ҳам шартнома рўйхатга олинмайди. Қайд этиш керак, футболчи ва клуб ўртасида тузилган шартнома бир ой муддат ичида рўйхатга қўйилмаса, ПФЛ мазкур шартномани тан олмайди. Бу жиҳат 14 декабрь куни бўлиб ўтган клуб директорлари билан йиғилишда яна бир бор эслатиб ўтилган.

Футбол клублари шу вақтга қадар футболчилар билан шартномалар тузган ва улар рўйхатга олинган. Аммо, ортда қолиб кетаётган қарздорликлар масаласи, ПФЛ томонидан қўйилган талаблар жиддий назоратда бўлмаган. Эндиликда эса ҳаммаси ўз ўрнида ва тартиби билан бўлади. Клуб аввал эски қарздорликлари масаласини ҳал қилади, ундан кейин талабларни бажариш юзасидан иш олиб боради ва охирида 2019 йилги мавсум учун қадам ташлайди.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика