Latest news

18:21Касорлани албатта Ла Лигада кўрамиз. У яна бир мавсум "Овьедо"да қолади  0 17:57​"Челси" Мадуэкенинг нархини кўтарди. Бу "Арсенал"ни қўрқитмоқда  2 17:34АПЛнинг икки клуби "Манчестер Сити" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:06"Пахтакор" йирик агентлик мижози бўлган ироқлик футболчига кўз тикди  5 16:40Расман: "Арсенал" АПЛ клуби сардорини қўлга киритди  2 16:24Суперлиганинг 2 та клуби Ироқ терма жамоаси хавбекига даъвогарлик қилмоқда  4 16:03"Насаф" 3 та позицияга легионер олиб келади  7 15:41Ҳожимат Эркинов собиқ клуби ҳакамларни сотиб олишда айбланиб чемпионатдан четлаштирилди  5 15:15Суперлига-2025. Биринчи даврада мураббийлар томонидан айтилган фикрлардан сара иқтибослар   2 15:01"Олимпик" вакиллари 2 ойдан бери маош олишмаяпти  3 14:53"Олимпик"ка бош мураббий тайинланди  7 14:33Маскерано: "Мен учун Месси – футбол тарихидаги энг яхши футболчи"  11 14:05ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон 55-ўринга кўтарилди  20 13:43"Шўртан" 4 нафар футболчиси билан хайрлашди  2 13:22Милитао: "Реал" учун қаттиқ ишлашда давом этиш муҳим"  7

Тошкентда аёл ҳакамлар учун ФИФА семинари бошланди News

Тошкентда аёл ҳакамлар учун ФИФА семинари бошланди

Ушбу семинарда 24 нафар аёл ҳакам – 8 нафар бош ҳакам, 11 нафар ёрдамчи ҳакам ва 5 нафар Ҳакамлар академияси тингловчилари иштирок этмоқда.

Бугун бўлиб ўтган семинарда ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳакамлик соҳасига, хусусан, аёл ҳакамлар ривожига қаратилаётган эътибор ҳақида сўз юритди. У ҳар бир ҳакам ўз устида доимий ишлаши, чет тилларини ўрганиши лозимлигини таъкидлади. Шунда улар замонавий ҳакам сифатида шаклланиши мумкинлигини қайд этди. Шунингдек, семинарда иштирок этаётган ҳакамлар ФИФА инструкторлари Родзали Якуб Муҳаммад, Али Траифи ва россиялик тажрибали аёл ҳакам Анастасия Пустовойтова томонидан берилаётган тавсияларни диққат билан тинглаши, фаол қатнашиши ва саволлар орқали ўз малакаларини ошириб бориши муҳимлиги айтиб ўтилди.  

ЎФА техник директори Ги Киала ҳам маросимда сўзга чиқиб, аёл ҳакамларнинг ўрни футбол ривожида тобора ортиб бораётганини таъкидлади. У ушбу семинар орқали ҳакамлар назарий билим ва амалий кўникмаларини ошириб, келгусида миллий ва халқаро майдонларда фаол иштирок этишларига ишонч билдирди.

Родзали Якуб Муҳаммад сўзга чиқиб, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Ўзбекистон футбол ҳакамлар марказига кўрсатган меҳмондўстлиги учун миннатдорлик билдирди ва семинар қатнашчиларига муваффақият тилади.

Анастасия Пустовойтова ҳам таклиф учун ўз миннатдорчилигини билдириб, семинар давомида иштирокчиларга ўз билим, тажриба ва кўникмалари асосида тавсиялар беришини маълум қилди.

Семинар давомида ҳакамлар учун назарий ва амалий машғулотлар ташкил этилиши режалаштирилган. Шунингдек, ФИФА инструкторлари Али Траифи ва Анастасия Пустовойтова томонидан Ҳакамлар академиясида таҳсил олаётган ёш ҳакамларга ҳакамлик фаолиятининг асосий тамойиллари бўйича маърузалар ўқиб берилади.

Маълумот учун, семинар 30 июнга қадар давом этади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика