Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, Американинг "Лос-Анжелес" клуби футболчининг трансфери бўйича келишувга эришган. Томонлар ўртасида музокаралар якуний босқичда эканлиги айтилмоқда.
Маълумот учун, Сон Ҳён Мин 2015 йилдан буён «Тоттенхэм» сафида тўп сурмоқда. Бу давр ичида у барча турнирларда 454 та ўйинда майдонга тушиб, 173 та гол урди ва 101 та голли узатмани амалга оширди.