Latest news

07:20Суперлигада иккинчи давра бошланишига 10 кун қолганида навбатдаги истеъфо рўй берди  2 00:45МЮ яна Шешко вариантига қайтди. Бунинг учун клуб ўйинчи сотиши керак  1 00:19"Сўғдиёна" ўртоқлик ўйинида "Абдиш Ата" клуби билан дуранг ўйнади  3 23:59Винисиус янги шартнома бўйича "Реал"да Мбаппедан кўпроқ маош олишни истамоқда  6 23:35"Реал" Конатенинг трансфери бўйича "Ливерпуль" билан алоқага чиқди  8 22:45"Барса" Рэшфордни тўлиқ сотиб олиши учун қанча тўлаши кераклиги маълум. Футболчи маоши бироз камайишига рози бўлган  3 22:25"Нефтчи" ўртоқлик ўйинида Қирғистоннинг "Нефтчи" клубини ўта йирик ҳисобда ютди  12 22:01Мбемо "МЮ"да тиббий кўрикдан ўтди ва шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  3 21:35Расман: Тома Табатадзе "Бухоро" клубига ўтди!  17 21:07"Динамо" Беларусда ўтказилган назорат ўйинида маҳаллий жамоага ютқазди  1 20:35АПЛнинг икки клуби Коло-Муани билан шартнома имзоламоқчи  0 20:15Расман: Жаҳонгир Абдусаломов "Динамо" футболчисига айланди  3 19:49Сауль "Атлетико" билан шартномани бекор қилиб, турк клубига ўтади  0 19:34МЮ Жексоннинг агенти билан музокара ўтказди  2 18:50Петар Шегрт: “Лёв билан бўлган суҳбатимиз ОАВда тарқалиб кетишини истамайман. ЎФАдан бўлган таклиф ҳақида сўрамайман. Тожикистондан кетганимга сабаб…”  12

Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди News

Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди

Владимир Вагин ва Иброҳим Нумонов "Машъал"дан кетди.

"Машъал" жамоасида бир ярим йил давомида ишончли равишда посбонлик қилган Владимир Вагин клубни тарк этди. Икки томонлама келишувга асосан, футболчи ва клуб ўртасидаги шартнома бекор қилинди. Вагин 2024 йил бошида "Машъал" сафига қўшилган эди ва шу вақт мобайнида кўплаб муҳим учрашувларда дарвозани муҳофаза қилиб, ўзининг профессионал тажрибаси ва маҳоратини намоён этди. Унинг жамоага қўшган ҳиссаси мухлислар ва мураббийлар томонидан муносиб баҳоланди. Клуб раҳбарияти Владимир Вагинга ушбу давр мобайнида кўрсатган хизмати учун миннатдорчилик изҳор этади ва унинг келгусидаги фаолиятига омад тилайди.

Иброҳим Нумонов ҳам “Машъал” билан хайрлашди. Ярим ҳимоячи Иброҳим Нумонов биринчи даврада “Машъал” шарафини ҳимоя қилган эди. Клуб ва футболчи ўртасидаги икки томонлама келишувга кўра, у клубни тарк этди. Иброҳим жамоада бўлган муддат давомида ўзининг меҳнатсеварлиги ва фидоийлиги билан мухлислар меҳрини қозонган эди. Унга келгусидаги фаолиятида омад ва зафарлар тилаб қоламиз. Раҳмат, Иброҳим!", — дейилади муборакликлар хабарида.

Rating:    

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика