Latest news

00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  1 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  3 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  3 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  12 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  9 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18 20:18"Реал" "Бенфика" футболчисининг трансфери борасида келишувга эришди  5 19:51"Ливерпуль" Экитике трансфери бўйича музокараларни бошлайди  0 19:25"Бавария" Луис Диас учун 52 млн евро таклиф қилди  2 19:02"Мундиалда Ўзбекистон терма жамоасининг янги қиёфалари пайдо бўлади" – Александр Крестинин билан катта суҳбат  6 18:38"Навбаҳор" бразилиялик ҳимоячи билан шартнома тузади  16 18:11Гёкереш "Спортинг" машғулотларига қайтишдан бош тортди. У "Арсенал"га ўтишни истамоқда  8

"Сиз ҳам терма жамоа аъзоси эканлигингизни ҳис қилинг". Ёш жаҳон чемпионларига совғалар топширилди News

"Сиз ҳам терма жамоа аъзоси эканлигингизни ҳис қилинг". Ёш жаҳон чемпионларига совғалар топширилди

Шу йилнинг 10-16 май кунлари Россия пойтахти Москва шаҳрида меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилган ва унда ўзбекистонлик ёш футболчилар ғолибликни қўлга киритгандилар.

Шундан сўнг жаҳон чемпионати қаҳрамонлари учун турли тадбирлар ташкил этилди, совғалар тақдим этилди. Ана шундай тадбирлардан бири бугун Миллий олимпия қўмитасида бўлиб ўтди. Унда Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган футболчиларимиз билан учрашди.



МОҚ раҳбари ёш футболчиларни табриклар экан, бундан кейин ҳам уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини маълум қилди.

"Ўзбекистонда турли тоифалардаги терма жамоалар бор. Сиз ҳам ана шу терма жамоалардан бири ҳисобланасиз. Бундан кейин ҳам сизларни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. Керак бўлса, хорижий йиғинлар ташкил қилиб берамиз. Йиғин доирасида ўртоқлик ўйинларида иштирок этасизлар.

Сизларга совға сифатида миллий терма жамоамиз фойдаланадиган экипировкаларни тақдим этамиз. Бундан мақсад сиз ҳам терма жамоа аъзоси эканлигингизни ҳис қилинг. Ажаб эмаски, келажакда орангиздан Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоалари учун муносиб футболчилар етишиб чиқса. Шуни унутмангки, ортингизда муҳтарам Президентимиз турибдилар", - деди Умид Аҳмаджонов.



Шундан сўнг ёш футболчилар ва уларнинг мураббийига терма жамоаларимиз учун тайёрланган "Adidas" экипировкалари топширилди.

Ўз навбатида мураббий Жамшид Асадов кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликдан миннатдор эканлигини, ғалабали юришни бундан кейин ҳам давом эттиришларини айтиб ўтди.

Тадбир сўнггида Умид Аҳмаджонов ёш жаҳон чемпионлари билан эсдалик учун суратга тушди.


Rating: +8   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика