Latest news

14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  1 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  2 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  2 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  1 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   3 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  4 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  4 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  8 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  15 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  18 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  13 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7

Шусуке Фуруя: "Саудияга қарши ўйин мен учун биринчиси эди. Ўзбекистонликлар паслар орқали ўйинни яхши назорат қиладиган жамоа" News

Шусуке Фуруя: "Саудияга қарши ўйин мен учун биринчиси эди. Ўзбекистонликлар паслар орқали ўйинни яхши назорат қиладиган жамоа"

Мираброр Усмонов хотира турнири доирасида Саудия Арабистони U-23 ҳамда Япония U-23 (1:5) учрашувидан сўнг японияликлар ҳужумчиси Шусуке Фуруя ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўзгача ҳайрат оғушидаман. Сабаби бугунги ўйин мен учун биринчиси эди, шунинг учун бироз асабийлашдим ва ўйиним ўзим кутгандек бўлмади. Аммо танаффусдан сўнг иккинчи бўлимда ўз суръатимни топиб, кўплаб яхши вазиятлар ярата олдим деб ўйлайман. Олдинда яна бир ўйин бор, шу боис, жамоага кўпроқ мослашиб, дадилроқ ҳаракат қилишни хоҳлардим.

Кейинги ўйин Ўзбекистонга қарши бўлади. Ўзбекистонликлар паслар орқали ўйинни яхши назорат қиладиган жамоа ҳисобланади, шунинг учун биз прессинг қилишимиз, шу билан бирга мустаҳкам ҳимояланишимиз керак. Қолаверса, тўпни йўқотмаслигимиз муҳим аҳамиятга эга. Кейинги икки кун давомида кучли меҳнат қилиш ва яхшилаб тайёргарлик кўришимиз керак", деди Фуруя.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги учрашув 28 июль куни бўлиб ўтади.

Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Rating:    

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика