Latest news

22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  1 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  14 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  16 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  17 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  26 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  58 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  5

Шота Арвеладзе Сидиқов нега асосий таркибга кирмаётгани сабабини айтди News

Шота Арвеладзе Сидиқов нега асосий таркибга кирмаётгани сабабини айтди

"Бунёдкор" - "Пахтакор" учрашувидан сўнг Шота Арвеладзе матбуот анжуманида қатнашди.

- Узоқ танаффусдан сўнг яна аввалги ҳолатга қайтиш учун ишлашга тўғри келади. Рақибни ҳам, уларнинг мураббийини таъкидлаб ўтишни истардим. "Бунёдкор" билан доим ўйинлар қизиқ кечади. Стадионга келган мухлислар ҳам илиқ муҳит ҳосил қилишди.

- Рақиб ўйинларини кузатдик. Чемпионатда бир баҳс ўтказишди. Мураббий тўпни назорат қиладиган ўйинни хуш кўради. Бу жиҳатларни билардик. Биз иккинчи бўлимда яхшироқ ҳаракат қилдик ва ғалаба тўпини киритдик.

- Черанни ҳужумга ўтказдим? Бу синовдан ўтган нарса. Албатта Сергеев ҳам формада, ўтган турда гол урди, аммо шундай қарор қабул қилдик ва шукурки бу ўз самарасини берди.

- Биринчи бўлимда жуда яхши ўйнай олмадик. Айнан шу ўйинга мослашиб тайёрлангандик. Алмаштиришлар ҳам фақат шу учрашув режаси асосида юзага келди.



- Биз ҳаводан унчалик кўп ўйнамаймиз, кўпроқ ердан ўйнашга интиламиз. Биринчи гол шундай ҳолатда рўй берди. Ҳавода эса Бикмаев, Черан ва Сергеев ўйнай олади. Аммо биз ердан узатмаларни амалга оширамиз. Голда кимдир хато қилади. Биз ҳам бурчак зарбасидан сўнг гол ўтказдик.

- Симич терма жамоадан кичик жароҳат билан қайтди. Аъзамов оғриқ ҳис қилаётгани сабабли уни захирада қолдирдик. Улар "Насаф" билан ўйинга тайёр ҳолатда бўлишади.

- Сидиқов нега асосий таркибга кирмаяпти? Чунки у Осиё Кубогидан сўнг 2 ой ҳеч қайси жамоа билан машғулот ўтказмади. У фақат тренажер залида шуғулланди. Чемпионатда атига 2та ўйин ўтди холос.


Rating: +11   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика