Latest news

16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  1 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  0 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  6 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  8 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  7

Шквирин "Андижон"да News

Шквирин "Андижон"да

Дарвозабонлар мураббийи Никита Шквирин "Андижон" клубида иш бошлади.

"Жорий мавсумнинг иккинчи қисмига пухта тайёрланишни режалаштирган "Андижон" жамоамизнинг нафақат асосий таркибида, балки Максим Шацких бошчилигидаги мураббийлар штабида ҳам айрим ўзгаришлар юз бермоқда.

Жумладан, "Андижон"да дарвозабонлар мураббийи сифатида Никита Шквирин иш бошлади. Бунгача жамоамизда дарвозабонлар мураббийи вазифасида фаолият олиб борган Қобилжон Олимжонов "Андижон" U21 да ишини давом эттиради.

Маълумот учун, Никита Игоревич Шквирин 1991 йилнинг 23 июнь куни Тошкентда таваллуд топган. У ўзбек футболи афсоналаридан бири Игор Шквириннинг фарзанди бўлиб, футболчилик фаолияти мобайнида ОКМК ва "Қизилқум" клублари шарафини ҳимоя қилган.

Никита Игоревич дарвозабонлар мураббийи вазифасида 2019-2022 йиллари Россиянинг "Химки" клуби академиясида фаолият олиб борган. 2022-2024 йилги мавсум мобайнида «Пахтакор»да ишлаган. Бунгача эса Никита Шквирин "Рубин" клуби академиясида дарвозабонлар мураббийи ролида ишлаб келган.

Никита Игоревич, "Андижон"нинг аҳил оиласига хуш келибсиз!", — дейилади андижонликлар хабарида.

Rating:    

Comments

+1   
13 jul 04:00:35
Kane 010 Kane 010
Xayriyat Qobildan qutulibmiz endi zamonaviy mashgulotlar bo'ladi yangiliklar Darvozabonlarga.
+1   
13 jul 00:50:33
rustam
Никита Шквырин!
+1   
13 jul 00:09:34
Xojakbar Xaitov
Отини йозселар хеч ким кирмидиде эх
   
13 jul 23:20:46
Александр Гейнрих
Сарловхани куйган ....
championat.asia
Яндекс.Метрика