Latest news

19:05Алиссон Осиё турнеси давомида "Ливерпул"ни тарк этди  0 18:38Артета Зинченкони "Арсенал"дан кетмасликка кўндирди  0 18:16Расман: Валижон Раҳимов – "Бунёдкор" аъзоси!  1 17:56"Челси" "Аталанта" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 17:28Расман: Феликс Роналдунинг жамоадошига айланди  1 17:06Расман: Олимпиада бронза медали соҳиби "Машъал"га ўтди  3 16:37"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар  1 16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  5 16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  6 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  6 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  2 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  28 14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Шароф Муҳитдинов: "Насаф" совринли ўринлар учун курашмоқчи" News

Шароф Муҳитдинов: "Насаф" совринли ўринлар учун курашмоқчи"

“Насаф” футбол мактаби тарбияланувчиси Шароф Муҳитдинов бош жамоамиз таркибида бир неча йилдан буён туп суриб келмоқда.

Шу вақт мобайнида у жамоанинг тажрибали футболчиларидан бириги айланиб улгурди. У мавсум олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Янги мавсумга қандай ҳозирлик билан келяпсиз? Умуман олганда бу мавсумдан нима кутаяпсиз?


- Жамоамиз анчадан буён янги мавсумга тайёргарлик кўришмоқда. Мана биз ҳам куни кеча ОТЖдаги йиғинимизни якунлаб жамоамиз сафига келиб қўшилдик. Жамоамиздаги муҳит аъло даражада. Бу йил ҳам жамоадошларимиз билан биргаликда совринли ўринлар учун курашамиз.

- Мана сиз ОТЖ билан бирга ўқув машғулот йиғинида бирга бўлдингиз, у ердаги машғулот билан клуб машғулоти ўртасидаги фарқ нимада?


- Ҳар бир мураббийнинг ўз услуби бор. Ҳар иккала мураббийдан ҳам керакли сабоқларни олиб яхши футболчи бўлишга ҳаракат қиламан. ОТЖ билан бирга ҳам яхши йиғин ўтказдик. Йиғин доирасида бир неча ўртоқлик учрашувлари ташкил қилинди.

- Ўзингизни жисмоний қандай ҳолатингизни қандай баҳолайсиз?


- Жисмоний ҳолатим анча яхши. Ўз ўйинларим билан мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламан.

- Жамоада қайси футболчи билан кўпроқ ҳаракатларингиз бир бирига мос келади яъни сиз билан ким яхши «тандем» бўлади олади?


- Айнан кимнидир ажратиб кўрсата олмайман. Чунки кўпчилиги билан бирга ўсганман ва улар билан анчадан буён бир майдонда тўп сураман.

- Жамоа сезиларли даражада ёшарди. Суперлига жамоалари таркибида тажрибали футболчилар, легионерлар мавжуд. Бу сизни чўчитмайдими?


- Тўғри жамоамиз ёш лекин бу бизни ташвишлантирмайди. Чунки юқорида айтиб ўтганимдек жамоадошларимни кўпчилиги билан анчадан буён биргамиз. Жамоадошларим ёш бўлишига қарамай сиз юқорида айтиб ўтган футболчилардан қолишмайди.
 

Rating: +6   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика