Latest news

07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  2

Шаҳбоз Жўрабеков: "Иккинчи даврада "Бухоро"ни юқорида кўрасиз. Бекхэмнинг зарбаларини кўриб катта бўлганман" News

Шаҳбоз Жўрабеков: "Иккинчи даврада "Бухоро"ни юқорида кўрасиз. Бекхэмнинг зарбаларини кўриб катта бўлганман"

Улуғбек Бакаев бошчилигидаги "Бухоро" Ўзбекистон Кубоги нимчорак финалида ОКМКдан устун келди (3:1).

Мазкур учрашувдан сўнг "Бухоро" етакчиси Шаҳбоз Жўрабековнинг фикрлари билан қизиқдик.

- ОКМК билан ўйиндаги ғалабани қандай сўзлар билан изоҳлаш мумкин? Кубок учун фаворитлар қаторидаги жамоани мусобақадан чиқариб юбориш ўйиндан кейин қандай ҳиссиётларни берди?

- ОКМК билан учрашувлар ҳар доим қийин кечади. Сабаби бу жамоа одатда очиқ ўйин таклиф қилади. Ғалабага соатлаб изоҳ берсак ҳам кам. Биласиз, Суперлигада анчадан буён ғалаба қозона олмаётган эдик. Бунга қадар "Нефтчи" билан оғир ўйин ўтказиб аламли тарзда енгилгандик. ОКМК кучли таркибга эга ва совринлар учун курашмоқда. Кубокда яхши имкониятга эга эди. Лекин биз ҳар бир жамоани ҳурмат қиламиз. Майдонда ғалаба учун жанг қилишга тайёрмиз. Аксига олиб бош мураббийимиз ҳам четлатилганди. Руғий тушкунлик ва бошқа муаммоларни бир четга суриб якунда ғалабани ўзимизники қилдик. Бу тарих ортда қолди. Олдинда янада муҳим ўйинлар кутмоқда. Мақсадимиз биринчи даврани яхши кайфиятда якунлаш. 

- "Бухоро"га шу куни кўпроқ қайси жиҳатлар қўшимча куч берди?

- Ҳамжиҳатликда ҳаракат қилганимизни айтган бўлардим. Мураббийларимиз томонидан берилган кўрсатмаларни хатосиз бажаришга ҳаракат қилдик. Гол ўтказиб юборгунимизга қадар ҳеч нарса ўхшагани йўқ. Гол бизга яхши маънода тарсаки берди. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ вазиятни ўнгладик. Биз чорак финалдамиз. Бу билан тўхтаб қолиш ниятимиз йўқ. Қолаверсак, мазкур ғалаба ўзимизга бўлган ишончни қайтариб берди.

- Бунинг руҳий аҳамияти ҳам борми?

- Насиб қилса яқин кунларда янада ўзимизга келиб оламиз. Футбол шуниси билан қизиқ. Шу кунгача бўлган даврда жуда кўп очко йўқотдик. Ёш болаларча хатолар, кераксиз голлар ва ҳоказо. Қолган 2 та турни ғалаба билан якунласак, иккинчи даврада бошқача "Бухоро"ни кўришни бошлайсиз. 

- Узоқ масофадан кўп голлар урмоқдасиз. Аввалги услубингизга қараганда бу сафар эркинроқ ҳаракат қиляпсиз. Бу Роберто Карлосда учрарди...

- Кетма-кет голлар урмоқдаман, бу фаолиятимда биринчи маротаба содир бўлмоқда. Карлосга ўхшатишлари ёқимли. Мен учун жамоанинг муваффақияти муҳим. Бу услуб болаликдан бор десам янглишмайман. Ҳар ўйиндан олдин отам ҳам вазият бўлиши билан узоқдан зарба беришимни айтадилар. Мураббийлар ҳам кўрсатма беришади. Ўзим эса Бекхэмнинг жарима зарбаларини кўриб катта бўлганман. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +1   

Comments

+1   
27 jun 18:02:20
Бафо Нарзуллаев
Роберто Карлоснинг голларин куриб дерди...нимадир ухшайди...Бекхэмнинг зарбалари кучга эмас ,техникага таянган эди.. Шуни хам ухшатолмади..
+1   
27 jun 17:12:55
DRAKON
Сан Бекхэмни зарбаларини куриб катта булган булсанг ман Мародонани қули билан хам мохирона голлар уриб чемпион булганларини куриб катта булганман,хуш нима қилибди шунга,курганимиз билан сангаям мангаям шох усиб чиқмаганку
+1   
27 jun 15:02:54
Jiz12
Шахбоз жонкуяр мехнаткаш футболчи фақат кўпчилик футболчиларга ўхшаб барқарорлик етишмайди.
   
27 jun 19:20:04
Google User
Molodez! Gazini bos!
   
27 jun 18:50:18
Аваз Худойқулов
Reply to comment by Soccerland777
Бақоев йўқ, Бухорода ғалаба... Қизиқ, жуда қизиқ...
Нимаси қизиқ, Бақоев кетса жамоа учун анча яхши бўларди, Бухорога янги қон, янги мураббий зарур, ана ўшанда ўзгариш бўлади, мана бақоев йўқлиги сабаб жамоа ғалаба қозонди
   
27 jun 16:51:40
Rustam Ruziyev
Reply to comment by Shovruq88
Okmka ni navbahor ham yurti Okmk nimagadir kuchsizlangan Bunga nimadir sabab boʻlgan manimcha
ОКМК иккинчи таркиби билан ўйнади
   
27 jun 16:26:36
Soccerland777
Бақоев йўқ, Бухорода ғалаба... Қизиқ, жуда қизиқ...
   
27 jun 16:19:12
Камолиддин Каримов
Яшавор Василий
   
27 jun 15:21:27
Shovruq88
Okmka ni navbahor ham yurti
Okmk nimagadir kuchsizlangan
Bunga nimadir sabab boʻlgan manimcha
championat.asia
Яндекс.Метрика