Latest news

01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  0 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  4 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  3 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  4 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  4 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  3 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  2 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  2

Сергей Лушчан: “Бугунги дуранг биз учун ғалабага тенг” News

Сергей Лушчан: “Бугунги дуранг биз учун ғалабага тенг”

Суперлиганинг 28-туридан ўрин олган “Қизилқум”- “Сўғдиёна” (2:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб жиззахликлар устози Сергей ЛУШЧАН ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

-Бугун қийин ўйин ўтказдик. Умуман бу ерда ҳеч қачон осон баҳс ўтказмаганмиз. Жамоа тажрибали ва ўзига хос ўйин услубига эга. Лекин бугун бизга мезбонларнинг ҳужумларини самарали бартараф этиш имкони бўлди. Шу билан бирга икки-уч вазиятда ажойиб қарши ҳужум ташкил этиб, улардан самарали фойдалана олмадик. Ҳар қандай ҳолатдаям 2:2 ҳисоби биз учун, сафарда ғалаба дегани. Агар қолган беллашувларда ҳам бугунгидек ўйин кўрсата олсак, олдимизга қўйилган вазифаларни бажара оламиз.

-Бугун бир қатор етакчи футболчиларингиз захирада қолдирилди. Бу нима билан боғлиқ?

-Биз бугунги рақибдан келиб чиқиб тактика танлагандик. Ҳа, Рашидов зўр футболчи. Уйдаги ўйинларимизда у ўзини ҳар томонлама кўрсата олади. Аммо унинг энг катта “минус”и ҳимояланишда оқсайди.  Бугун асосий эътиборни ҳимояга қаратишимиз боис шунга мос футболчиларни майдонга туширдим. Давидас ҳақида ҳам шундай фикрларни билдиришим мумкин. Ўйлашимча, ёш футболчи Нурматов бугун ўзини ҳар томонлама кўрсата олди ва гол урди.

-Бугун жамоанинг етакчи ҳужумчиси Шоҳруз Норхонов тўртинчи сариқ карточкасини “ишлаб олди”. Демак кейинги турда у жамоага ёрдам бера олмайди...

-Демак кейинги турда усиз ҳаракатланишимизга тўғри келади. Бизда алмаштириб бўлмайдиган футболчининг ўзи йўқ. У Месси эмас, у Норхонов. Албатта ,унинг йўқлиги жудаям билинади. Шоҳруз ҳужум чизиғимизнинг асосий фигураси. “Барселона”  Мессисиз ҳам ғалабага эришаяпти (кулиб). Биз ҳам албатта ғолиб чиқишга ҳаракат қилиб кўрамиз.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика