Latest news

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  12 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  29 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Саудия Арабистони чемпионати. Чемпионлик учун иккита жамоа курашяпти News

Саудия Арабистони чемпионати. Чемпионлик учун иккита жамоа курашяпти

16та жамоа қатнашадиган Саудия Арабистони Про лигасида мавсум тугашига беш тур қолди.

Бу турда пешқадам ўзгарди. Шу пайтгача турнир жадвалида карвонбошилик қилиб келган "Ал Ҳилол" ўз ўрнини "Ал Наср"га бўшатиб берди. Бу жамоаларнинг ўзаро ўйинида "Ал Наср"нинг қўли баланд келиб 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Ҳозирда жамоалар ўртасидаги фарқ бир очкони ташкил этяпти. Бу эса кураш охиригача қизийди деганидир. Биз учун таниш жамоалардан бири "Оҳод" ўз майдонида "Ал Шабаб"ни қабул қилиб 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. Умуман олганда бу жамоа Нестеров кетганидан бери биронта ўйинда ғалаба қозонмади. Нестеров борлигида эса иккита учрашувда зафар қучганди. 

"Локомотив"нинг ОЧЛдаги рақиби "Ал Иттиҳод" "Ал Файсали" майдонига сафар уюштириб 2:3 ҳисобида ютқазиб қайтди. "Ал Иттиҳод" сафида Маруан да Коста билан Гарри Родригес гол муаллифи бўлишди. Шуни айтиш керак, кеча жиддаликлар Қирол Кубогида "Ал Батин"ни 4:3 ҳисобида мағлуб этишди. 

Пешқадам "Ал Наср" кейинги турни 4 апрель куни "Ал Раед"га қарши ўтказса, "Ал Ҳилол" ҳам шу куни "Ал Ҳазм" меҳмони бўлади. Тўпурарлар рўйхатида "Ал Наср" ҳужумчиси Абдураззоқ Ҳамдаллаҳ 22та гол билан биринчи ўринда кетмоқда. Иккинчи ўриндаги Леандре Тавамба ("Ал Таавон") ҳисобида 19та гол бор. 3-ўринни эса "Ал Ҳилол" форварди Бафетимби Гомис 17та гол билан эгаллаб турибди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика