Latest news

11:27Бобир Абдихолиқов: "Ҳар қандай футболчи асосий таркибда ўйнашни хоҳлайди"  0 11:24Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор" янги футболчиларининг лицензиясини қайтариб олиниши ва очко олиб ташланиши мумкин"  7 11:10Жуд Беллингемнинг қачон сафга қайтиши маълум   0 10:51"Манчестер Юнайтед" яна бир 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи  0 10:20Ричард Фрайдей: "Пахтакор" дарвозабонига босим ўтказишга ҳаракат қилдим ва нимадир содир бўлиши мумкинлигини сездим"  1 09:46Жанлуиджи Доннаруммага асосий даъвогар жамоа маълум  5 09:18"Краснодар" сардори фаолиятини АПЛда давом эттиришга яқин  2 08:50Суперкомпьютер Ла лига фаворитлари номини эълон қилди  4 08:24Гарначо МЮ раҳбариятига ультиматум қўйди  9 08:01Пролига. Бугун Қорақалпоғистон дербиси бор  1 07:27Суперлига. Бугун учта учрашув бор  8 07:15Суперлига. "Нефтчи" бир киши кам бўлиб, "Насаф" устидан ғалаба қозонди. "Динамо" эса "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  4 01:58"Ман Сити" Макатини 20+ млн фунтга сотиши мумкин. "Ноттингем" билан келишув сўнгги босқичда  0 01:32"Эвертон" Грилишни ижарадан кейин 50 млн фунтга сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади  0 01:01"Ман Сити" Савионинг кетиши фонида Симонснинг агенти билан алоқада бўлиб турибди. "Челси" ҳам "Лейпциг" хавбеки бўйича музокаралар олиб бормоқда  1

Сардор Мирзаев юбилей остонасида News

Сардор Мирзаев юбилей остонасида

Хабарингиз бор, Суперлиганинг 2-тур баҳсини "Локомотив" ўз майдонида ўтказади.

30 март куни "Локомотив" стадионида кечадиган беллашувда "темирйўлчилар" "Навбаҳор"ни қабул қилади. Ҳозирда бу ўйинга "Локомотив" жиддий тайёргарлик кўрмоқда. "Навбаҳор" билан кечадиган баҳс айниқса жамоа ярим ҳимоячиси Сардор Мирзаев учун муҳим аҳамият касб этади. 

Негаки Сардор Мирзаев учун бу ўйин олий лига доирасида "Локомотив" сафидаги 100-учрашув бўлади. Кеча тунда терма жамоамиз билан Хитойдан қайтиб келган Мирзаев бугундан "Локо" таркибида Суперлига 2-турига тайёргарликни бошлайди. 

Маълумот учун, 2009 йил "Нефтчи" сафида олий лигада дебют қилган Сардор Мирзаев 2014 йил "Локомотив"га келиб қўшилган ва биринчи даврада битта ўйинда майдонга тушган. Иккинчи давра арафасида эса у "Нефтчи"га ижарага берилган. Мирзаев 2015 йилдан бери мунтазам "Локомотив"да тўп тепиб келяпти ва шу пайтгача олий лига (Суперлига) доирасида жами 99та ўйинда иштирок этган. 

У 2014 йил 1та, 2015 йил 10та, 2016 йил 27та, 2017 йил 30 ва 2018 йил ҳам 30та беллашувда майдонга тушган. Бу йил ҳисобидан эса ҳозирча 1-турда "Пахтакор"га қарши тўп тепди. Ва мана энди Мирзаев ўзининг юбилей баҳсига тайёргарлик кўрмоқда.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика