Latest news

18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  1 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  4 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  1 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  0 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  11 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  29 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  3 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  32 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  7 13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  6 13:28Погба: "Рэшфорднинг "Барселона"га ўтиши – ақлсизлик, МЮ ажойиб ўйинчини йўқотмоқда"  9

Салимжон Зокиров: “Пенальтилар серияси - бу лотерея” News

Салимжон Зокиров: “Пенальтилар серияси - бу лотерея”

Фарғона вилояти "Ҳоким кубоги" мусобақасининг чорак финали доирасида ўтказилган "Ёзёвон-Лочинлари" - "Шердор" (1:1, пен.бўйича 4:5) учрашувидан сўнг ёзёвонликлар бош мураббийи Салимжон Зокиров championat.asia сайтига интервью берди.

Фарғона вилоятида ҳар йили анъанавий тарзда "Ҳоким кубоги" мусобақаси ташкиллаб келинмоқда. Бу мусобақа иштирокчи жамоаларга жамоавий ўйинни шакллантириш, жисмоний тайёргарликни шакллантириш, шунингдек селекция ишларини олиб боришда қулайлик яратади.

Мазкур мусобақада бизнинг "Ёзёвон-Лочинлари" жамоасининг иштироки хусусида гапирадиган бўлсам, ўз гуруҳимизда биринчи ўринни эгаллаб, мана шу босқичгача етиб келишимизнинг ўзи катта натижа деб биламан. Бунга сабаб сифатида айтишим мумкинки, янги мавсум олдидан биз жамоамиз таркибини деярли 100%га янгиладик. Жамоамизнинг қишки йиғини давомида Фарғона вилояти спорт мактабларида тарбияланган ёш иқтидорли футболчиларни кўрикдан ўтказдик ва таркибимизга жалб қилдик. Жамоамизнинг янгиланган таркиби бу даражадаги турнирларда ҳали иштирок этмаганди. Қишки йиғин давомида 1-1,5 ой давомида шуғулланган бўлсак, бугунги учрашувда ушбу меҳнатларимиз зое кетмаганлигига ишонч ҳосил қилдик. Кўпчилик футбол мутахассислари томонидан мазкур мусобақада "Шердор" жамоасининг имкониятларини юқори баҳолашаётган эди. Лекин жамоамизнинг янгиланган таркиби билан бу жамоага муносиб қаршилик кўрсата олдик деб ўйлайман, хатто айрим вазиятларда устунлик ҳам қилдик. Ҳисобда олдинга чиқиб олганимиздан сўнг ҳам учрашувда бу ўйинга тайёрланган режамизни ўзгартирмадик. Ўйиннинг сўнги дақиқаларида "Шердор" футболчиси жарима зарбасини қойилмақом тарзда ижро этди. Мазкур зарба ҳар қандай тажрибали дарвозабон учун ҳам қийинчилик туғдира олар эди. Ўтказиб юборилган голда жамоамизнинг ёш посбони Шахзодбек Мадаминовни айбламаган бўлардим, унинг фаолияти ҳали олдинда.

Пенальтилар серияси - бу лотерея, гол уролмаган ёш футболчиларимиз - Мирзоҳид ва Ҳумоюнларни тушкунликка тушмасликларини сўрайман, ҳар қандай футболчи билан ҳам шундай вазият бўлиши мумкин. Бу футболчиларимиз бу даражадаги турнирларда биринчи марта иштирок этишмоқда, уларда ҳаяжон бўлиши табиий. Бугун жамоамиз таркибида фақат бир нафар ёши катта футболчи, жамоамиз сардори Зохидбек Исмоилов ўйнади. Биласизми бугун жамоамиз сафида майдонга тушган футболчиларнинг айримлари хатто иккинчи лига мусобақаларида иштирок этишмаган эди, такрор айтаман улар бу каби мусобақаларда биринчи бор ўйнашмоқда.  

Хато ва камчиликларимизни кўриб олдик, ўз устимизда янада кўпроқ ишласак, насиб этса мана шу ёшартирилган таркибимиз билан миллий чемпионатларимизда муносиб иштирок этамиз деган умиддаман.

Бекзод Толибов ёзиб олди.


 

 

Rating: +4   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика