Latest news

22:50Виталий Левченко: "Катта устунликка эришиб якунда мағлуб бўлиш жуда аламли"  1 22:20Суперлига. "Динамо" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  69 22:17Илёс Зейтуллаев: "Стадиондаги муҳит учун мухлисларга раҳмат айтаман"  1 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" иккита гол урган ўйинда "Насаф" ғалаба қозонди  30 21:43Таҳлил. Бугун Фарғонада "Нефтчи" эмас Левченко ютқазди, Зейтуллаевга 5 баҳо  14 21:39"Челси" форварди АПЛнинг бошқа клубига ўтишга яқин  1 20:56Суперлига. "Бунёдкор" Фарғонада "Нефтчи"ни мағлуб этди  73 20:20"Барселона" Рэшфордни рўйхатдан ўтказиш учун кимни сотиши мумкинлиги маълум бўлди  8 19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  1 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  2 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0

Роҳатижон News

Роҳатижон

Самарқанд, айниқса Ургут томонларга йўли тушганлар "роҳатижон" нима эканини яхши билишади.

Бу салқин ичимлик тоғлардан олиб келинган тоза қор ва эритилган шакардан қилинган ширин сувдан тайёрланади. Қор ва ширин сувнинг табиий уйғунлиги инсон кўнглини жазирамадан халос этиб, тетиклик бахш этади.

Бугун Самарқандда мана шундай завқ бағишлайдиган "роҳатижон" футбол учрашуви ҳам бор. Вадим Абрамов бошчилигидаги "Динамо" ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилади. Икки жамоа ҳам бу мавсумда мухлисларбоп, ҳужумкор ва чиройли ўйин намойиш этаётганини ҳеч ким инкор қила олмайди. Агарда инкор қилса демак бу йил футбол кўрмаган бўлади.

Абрамов Самарқандда футболни қайта жонлантираётган бўлса, Лушчан юлдузларсиз ҳам жамоавий ўйин орқали юқори мақсадлар сари интилиш мумкинлигини амалда исботламоқда.

"Навбаҳор" охирида отни қамчилади, "Динамо"да ҳаражатли ҳаракат

ФИФА ва ЎФА томонидан жорий этилган таъқиқлар сабабли янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмаган "Навбаҳор" трансфер ойнасининг сўнгги кунларида қарздорликларни бартараф этиб, жамоани тўлдиришга муваффақ бўлди. Асосий фигуралар Жамшид Болтабоев, Муҳаммадали Ғиёсов, Жулио Сезар бўлди. 

Тарк этганлар:

Пўлатхўжа Холдорхонов ("Шўртан")

Алишер Одилов ("Нефтчи")

Сергей Карпович ("МЛ Витебск", Беларусь)

Шаҳзод Тоиров (ОКМК)

Жаҳонгир Турсунов ("Нефтчи Қўчқор Ота", Қирғизистон)

Жамоага қўшилганлар:

Жулио Сезар ("Утаи Тани", Таиланд)

Муҳаммадали Ғиёсов ("Нефтчи")

Жамшид Болтабоев ("Нефтчи")

Муслимбек Ҳабибуллаев ("Оқтепа")

Жалолиддин Содиқов ("Олимпик")

Мустафо Абдуманнопов

"Динамо"нинг ёзги трансфер фаолияти эса ҳаражат билан боғлиқ бўлди. Жумладан, "Пахтакор"дан Улуғбек Ҳошимов 400 миллион сўмга харид қилинди, Маҳмуд Маҳамаджонов ижараси учун 80 миллион сўм тўланди. "Сурхон"дан ҳужумчи Жаҳонгир Абдусаломов трансфер асосида жамоага қўшилди. Ярим ҳимоя чизиғини эса Дмитрий Плетнёв кучайиши кутиляпти. Тарк этган футболчилар асосан захира ўйинчилари бўлгани учун катта йўқотиш юз бермади.

Вадим Абрамов Самарқандда Бразилияни қуряптими?

Абрамовдан ёзги трансферлар давомида, асосан, ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш кутилганди. Аммо у марказий ҳимоячи сифатида Марко Станоевичдан фойдаланишни маъқул кўрди. Шунга қарамай, жамоа биринчи даврани кутилганидан яхшироқ натижа билан якунлади.

"Тезкор студия"да таъкидланганидек, Абрамов Самарқандда "бразилияча" ўйнайдиган "Динамо"ни шакллантирмоқда. Жамоанинг ўйин услуби футбол шинавандаларига маъқул келмоқда. Ахир стадионга келган томошабин жамоаси ва футболдан мамнун бўлиб чиқиши керак. Бу — чиройли комбинациялар, тўп назорати ва доимий ҳаракат асосида қурилган ҳужумкор футбол.

Қизиғи шундаки, Карленович марказий ҳимоячи жалб қилмади. Марко Станоевични айрим ўйинларда шу позицияда ўйнашига тўғри келяпти. Бу ҳолатни Абрамов жамоаларда кўп гувоҳи бўлганмиз. Жамоа биринчи даврани кутилганидан юқори натижалар билан якунлади. Мухлислар эса футболдан рози бўлиб стадиондан қайтяпти.

Кимда қандай тақвим?

"Динамо" жамоасининг август ойи учун ўйинлари:

02.08.2025. "Динамо" – "Навбаҳор"

06.08.2025. "Машъал" – "Динамо"

11.08.2025. "Динамо" – "Пахтакор"

16.08.2025. "Динамо" – ОКМК

20.08.2025. "Сўғдиёна" – "Динамо"

25.08.2025. "Динамо" – "Шўртан" (Ўзбекистон Кубоги)


"Навбаҳор" жамоасининг август ойи учун ўйинлари:

02.08.2025. "Динамо" – "Навбаҳор"

06.08.2025. "Навбаҳор" – "Сўғдиёна"

12.08.2025. "Андижон" – "Навбаҳор"

16.08.2025. "Навбаҳор" – "Нефтчи"

20.08.2025. "Шўртан" – "Навбаҳор"

25.08.2025. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" (Ўзбекистон Кубоги)


Бу ўйин нафақат очколар, балки жамоаларнинг танаффусдан қандай қайтганини кўрсатиб берадиган муҳим баҳс бўлади. Ва энг асосийси, Самарқандда "роҳатижон" ичган томошабинлар табиий завқ ила футбол лаззатини ҳам татиб кўришади. Умид қиламанки, икки жамоа бугунги фикрларимга зид футбол кўрсатишмайди.

Rating: +2   

Comments

+2   
02 aug 16:42:44
BOBIRBEK_URINOV⚽️
Навбахор ютаолмаса агар, АНИК ё мураббийини тактикаси булмайди ёки хакам Навбахор фойдасига пеналте бермаган булади ё булмасам СА сайтидаги хамма Навбахорга карши булган булади...
+1   
02 aug 17:22:43
Vatanparvar
Динамодан галаба кутиб коламиз. Насиб булса ютади.
   
02 aug 17:20:08
Bobur Hamidullayev
Olgʼa Navbahor
   
02 aug 15:47:12
Rijjol Gayratovich
Динамо жамоасига омад тилайман,галаба ёр булсин.
   
02 aug 14:26:10
Olg'a
Бу ўйин нафақат очколар, балки жамоаларнинг танаффусдан қандай қайтганини кўрсатиб берадиган муҳим баҳс бўлади.
   
02 aug 14:09:39
Y@Go_6060
Динамо олга
   
02 aug 13:23:30
Redminote13
Бугун учта қизиқарли ўйин бор.
Навбахордан хар йили яхши натижа кутилади лекин тўғриси бу йил Динамони совринли ўринлар учун курашиши ва бундай чиройли ўйин кўрсатишини кўпчилик кутмаганди. Диномони хам юқори ўринлар учун жанг олиб бораётганлиги Суперлига ўйинлари янада қизиқарли ўтишига сабаб бўлмоқда.. Хар икки жамоага хам омад тилайман ва натижа қандай бўлмасин улар охиригача курашишига ишонаман.
   
02 aug 13:10:09
Жони Сам
Omad Dinamo
   
02 aug 12:14:31
Lochinlar UZ
Navbahorga omad yor boʻlsin
-1   
02 aug 17:19:29
Bobur Hamidullayev
Reply to comment by BOBIRBEK_URINOV⚽️
Навбахор ютаолмаса агар, АНИК ё мураббийини тактикаси булмайди ёки хакам Навбахор фойдасига пеналте бермаган булади ё булмасам СА сайтидаги хамма Навбахорга карши булган булади...
Sen qisib kamandanga muhlislik qil, Navbahor haqida umuman yozma sengamas Navbahor haqida gapirish, bugun hudo hohlasa yutadi, ikki uchta ichi yiringlaganlar yoʼq boʼlib qolasanla.
-1   
02 aug 13:41:38
NavBars
Rohatijon o'yinga Samarqandliklarga hurmat saqlagan holda Navbahorimga omad tilayman!!! Olg'a lochinlar!!!
championat.asia
Яндекс.Метрика