Ушбу учрашувдан кейин ҳимоячи терма бош мураббийи Луис Энрике билан гаплашиб олди ва Испания миллий жамоаси ихтиёрини тарк этди.
Энди "Реал" устози Сантьяго Соларида "Эйбар"га қарши ўйинда катта муаммо бор. Испания пойтахтида "Реал" ҳимоячилари Марсело, Начо, Хесус Вальехо, Рафаэль Варан, Даниэль Карвахаль ва Серхио Регульон каби футболчилар жароҳати билан курашишмоқда. 24 ноябрь кунга ўйингача Марсело ва Карвахаль сафга қайтиши мумкин. Ҳозирги вақтда уларни 100 фоиз соғлом деб бўлмайди.
Шуни ҳисобга олсак, "Реал"да соғлом фақатгина бир ҳимоячи қолган – Альваро Одриосола.