Latest news

21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:15Суперлига. "Машъал" – "Пахтакор" 0:1 (матнли трансляция)  26 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 21:05Суперлига. "Бухоро" – ОКМК 0:2 (матнли трансляция)  5 20:21Ўртоқлик ўйини. Шомуродов ва Файзуллаев ўйинни асосий таркибда бошлади  6 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  6 19:27Сюрприз! Балотелли Испаниянинг 3-дивизион клубига ўтиш арафасида  2 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  3 18:07Гави: "Тер Штеген – клуб афсонаси, уни ҳурмат қилиш керак"  0 17:38"Милан" Влаховични олиш учун ярим ҳимоячисидан воз кечадими?  0 17:10Гонконгга келган Златан Ибрагимович Брюс Ли билан "куч синашди", Гвардиол Хорватия махсус кучлари машғулотида қатнашди, Гвардиола мўйлов қўйди. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  3 16:50Винисиус Жуниор: "Мен кўп нарсага эришдим, лекин орзуларим ҳали тугамаган"  6 16:22"Наполи" "Ювентус" ярим ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0 15:58Суперлига. 16-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Пахтакор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  3 15:26"Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" Шешко учун курашади  1

"Реал"да бугун мураббий ўзгаради: Солари истеъфоси ва Зидан тайинлови яқин News

"Реал"да бугун мураббий ўзгаради: Солари истеъфоси ва Зидан тайинлови яқин

Хориждаги турли нашрлар "Реал"да бугун катта ўзгаришлар руй бериши ҳақида бонг урмоқда.

"El Chiringuito" нашри хабарига кўра, Зинедин Зидан "Реал" бошқарувини яна ўз қўлига олади. Маълум бўлишича, яқин соатлар ичида "Реал" Сантьяго Соларини истеъфога чиқаради.

Қайд этилишича, Тошкент вақти билан соат 21:00да "Реал" Соларига чиқиш эшикларини кўрсатади. Унинг ўрни эса жамоанинг ўтган мавсумдаги бошқарувчиси бўлган Зидан билан тўлдирилиши айтилмоқда. Бунга қадар жамоага Жозе Моуринью ҳам қайтарилиши ҳақида хабарлар чиққанди. "El Pais" нашри эса Зидан "Реал"га қайтмаслигини билдирганди.

Бироқ "El Chiringuito" нашри Зинедин Зидан яқин соатлар ичида "Реал" бош мураббийи сифатида таништирилиши ҳақида ёзмоқда.

Эслатиб ўтиш жоизки, Роналдунинг "Ювентус"га ўтиши ҳақидаги илк хабарни ҳам айнан мазкур  "El Chiringuito" нашри эълон қилганди.

Маълумот учун: Зинедин Зидан қўл остида "Реал" кетма-кет 3 маротаба ЕЧЛ бош соврини қўлга киритиб рекорд қўйганди.

Жаҳонга машҳур "Squawka" нашри Зидан қўл остида "Реал" жами 149 ўйин ўтказиб, 104 маротаба ғалаба қозонгани ва 9та соврин ютганини эсламоқда. "Реал" Зизу бошқарувида 29 дуранг ва 16 мағлубият қайд этган. "Реал" франциялик мутахассис қўл остида 149 ўйинда 393та гол урган.

Солари бошчилик қилаётган жамоа эса ўтган ҳафтада ЕЧЛ нимчорак финалида "Аякс" томонидан икки ўйин натижасига кўра мусобақадан чиқарилиб юборилди. Шунингдек, қироллик клуби Испания Кубогида "Барселона" тўсиғидан ўтолмади. Испания чемпионатида эса айни пайтда пешқадамдан 12 очко ортда қолаётган "Реал" 51 очко билан 3-поғонада бормоқда.

Rating: +71   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика