"Қироллик клуби"нинг янги мақсади Каталониянинг "Эспаньол" клуби ҳимоячиси Марио Эрмосо. Футболчи жорий мавсум сезиларли ўсишга эришди, 8 ноябрда Испания терма жамоасига чақирилди. Эрмосо "Реал" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2017 йилда "Эспаньол"га ўтган, қаймоқранглилар ҳимоячини январда 7,5 млн евро эвазига сотиб олиши мумкин.
"Эспаньол" ўзининг муҳим футболчиси билан хайрлашмоқчи эмас, бироқ молиявий муаммолар туфайли Эрмосони сотишга мажбур бўлиши мумкин. "Арсенал" ҳам ҳимоячи кузатишда давом этмоқда.