"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда
09 jul 19:50
News


"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда
"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтирмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда "Барселона" ва унинг раҳбариятига Испания футбол федерацияси (RFEF) ҳакамлар техник қўмитасининг собиқ вице-президенти Хосе Мария Энрикес Негрейрага тўловлар бўйича пора беришда айбловлар қўйилган эди. Суд 2001 йилдан 2018 йилгача "Барселона" томонидан Негрейрага тўланган 7,7 миллион еврони жиноят деб топди.
Marca хабарига кўра, "Реал"нинг юридик хизмати судга мурожаат қилиб, Негрейрага алоқадор компанияга "Барселона" томонидан амалга оширилган тўловларнинг барча жиҳатларини тўлиқ аниқлаштириш мақсадида ишни 1 сентябрдан бошлаб яна олти ойга, яъни 2026 йил мартигача узайтиришни сўради.
Link :
Source : Marca
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news

Comments
Шунингдек бунака ишларда реал хам барсадан утса у́тадики асло колишмейди реалнинг ЛЧ совринларини асосий сабаби жамоани зур футбол уйнагани эмас
переснинг хакамларни сотиб олиш махорати, уйин натижаларига тасир кила оладиган орка фондаги тасирли шахслар билан яхши келиша олиши ва шунга ухшаш холатлардан иборатдир, хозирги
Бу иши билан реал шу у́зи килган ишларини ошкор булишидан куркиб барсага янада босимни кучайтириш харакатида шекилли.