Latest news

23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  0 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  0 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  23 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  1 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  1 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  1 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2 18:57Гёкереш "Арсенал"да — Here We Go!  9 18:40Эрдоған асос солган, Шомуродов ва Файзуллаев жамоаси "Истанбул Башакшеҳир" билан танишамиз  4 18:20"Челси" Доннарумма трансферига қизиқмоқда  1 17:58Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан ўтолмагани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди  16 17:27Ўзбекистонда футболнинг янги қоидалари кучга киради  10 17:11Расман: "Машъал" Яшинни трансфер қилди  4

Расмий хабар: Андрей Микляев - «Сурхон» бош мураббийи News

Расмий хабар: Андрей Микляев - «Сурхон» бош мураббийи

Бугун «Сурхон» футбол клубида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.

Клуб вице-президенти Баҳром Маматкулов Термизда «Сурхон» спорт мажмуасида олиб борилаётган ишларга раҳбарлик қилаётганлиги сабабли, йиғилишни «Сурхон» футбол клуби маъмурият раҳбари Икром Ибрагимов ва ёрдамчи мураббий Григорий Цейтлин Семёнович олиб бордилар. Йиғилишда жамоанинг барча аъзолари иштирок этдилар.

Бугунги қадар, жамоанинг вақтинчалик бош мураббийи вазифасини бажариб келган Анвар Солиев, яна клубнинг спорт директори лавозимига ўтказилди.

Клуб мутасадиллари бир неча кун давомида бир қатор мураббийлар номзодларини кўриб чиқдилар.

Якунда, барчамизга яхши таниш, асли келиб чиқиши Сурхордарёлик бўлган, 2016-2018 мавсумни Тошкентнинг «Локомотив» жамоасида бош мураббий ва ёрдамчи мураббий лавозимларида фаолият юритган, «ПРО» мураббийлик лицензиясига эга, Андрей Микляев «Сурхон» жамоасининг бош мураббийи этиб тайинланди.

Мураббий олдига улкан вазифалар қўйилди. Хусусан, яхши жамоа шакллантириб, Сурхондарёлик футболчиларга ҳам кўпроқ эътибор қаратиб, имкон қадар уларни ҳам жамоага жалб қилиш кераклиги таъкидланди.

Шунингдек, «Сурхон» футбол клуби Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан чиқарилаётган ҳар бир қарорни ҳурмат қилади!

Rating: +15   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика