Latest news

14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  0 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  8 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  4 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  2 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  6 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  10 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0

Расман: "Бунёдкор" совринли ўринларсиз қолди News

Расман: "Бунёдкор" совринли ўринларсиз қолди

Кеча Суперлигада 31-тур беллашувларига старт берилган эди.

Бугун ана шу тур доирасида "Бунёдкор" жамоаси "Металлург"ни қабул қилди. Учрашувда Азиз Ҳайдаровнинг 50-дақиқада пенальтидан киритган голи "қалдирғочлар"га 3 очко келтирди.

Суперлига. "Бунёдкор" "Металлург"ни мағлуб этди

Шу тариқа, Миржалол Қосимов шогирдлари ўз ҳисобларидаги очколар сонини 21тага етказиб олишди. Улардан кейинги поғонада бораётган "Металлург"нинг очколари эса 16талигича қолди. Бундан кўриниб турибдики, охирги 32-тур натижаларидан қатъи назар "қалдирғочлар" тўртинчи поғонадан пастга тушиб кетишмайди. Улардан тепада бораётган "Навбаҳор" ҳисобида эса 28 очко бор. Демак, расман "Бунёдкор" совринли ўринлардан қуруқ қолди. Суперлига биринчи олтиталигида сўнгги тур олдидан "Бунёдкор" 4, "Металлург" 5 ва "Бухоро" 6-ўринни эгаллаши аниқ бўлиб қолди.


Душанба, 26 ноябрь куни ўтказиладиган "Локомотив" - "Пахтакор" баҳси чемпионлик ўйини бўлиши мумкин.

Суперлигада сўнгги 32-тур учрашувлари 29 ва 30 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. Биринчи олтиталикдаги ҳар уччала баҳс 30 ноябрда ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, яқиндагина "Бунёдкор" жамоасидан 6 очко олиб ташланган эди.

Расман: ПФЛ "Бунёдкор"дан 6 очко олиб ташлади

Суперлига турнир жадвали >>>>> Суперлига

Rating: -50   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика