Latest news

14:14Расман: Серж Орье Остон Ўруновнинг жамоадоши бўлди  1 14:00Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада   39 13:52"Фенербахче" "Барселона" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолайди  0 13:27Эрон матбуоти: Машарипов Суперкубокда ўйнай олади  3 13:06Гёкереш "Арсенал"да дебют қилмасиданоқ рекорд қўйди  2 12:34"Зенит" собиқ футболчиси: "Файзуллаев ўйнамоқчи"  3 12:06Далот МЮ Мбеумо ва Кунья билан шартнома имзолаганидан хурсанд, чунки у энди уларга қарши ўйнашга мажбур эмас  0 11:39МЮ АПЛ ва Бундеслига юлдузлари билан ҳужумни кучайтирмоқчи  1 11:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Англия билан ўйнайди!  6 10:54"Челси" 19 ёшли футболчининг трансфери учун 43 миллион сарфлайди  1 10:23"Қўқон-1912" футболчиси Ироқ клуби билан шартнома имзолади  2 09:58Ўртоқлик учрашуви. МЮ АҚШда йирик ҳисобда ғалаба қозонди  3 09:27Нима? "Ал Насср" Россия чемпионатида тўп сураётган футболчига 70 миллион евро бермоқчи  7 08:58Пролига. "Олимпик" 7 нафар футболчи билан шартнома имзолади  1 08:30Аббосбек Файзуллаев янги жамоасида машғулотларни бошлаб юборди  12

Қатар бош мураббийи: "Фикру-хаёлим Ўзбекистон билан ўйинга қаратилган" News

Қатар бош мураббийи: "Фикру-хаёлим Ўзбекистон билан ўйинга қаратилган"

Ўзбекистон - Қатар учрашувидан олдинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Феликс Санчес Бас иштирок этди.

"Кеча Ўзбекистонга етиб келдик. Эртанги баҳс анча қизиқарли ва шиддатли бўлиб ўтади. Сабаби Ўзбекистон кучли терма жамоа сафида кўплаб маҳоратли футболчилар бор. Бундан ташқари Ўзбекистонда яқинда янги бош мураббий иш бошлади. Эртанги ўйинда яхши натижа кўрсатишга уринамиз. Биз Осиё Кубогига тайёргарликни ижобий кайфиятда давом эттирмоқчимиз", -  дейди Феликс Санчес Бас.

"Биз бу ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Жуда кучли ўйин бўлиши аниқ. Умид қиламизки биз ўйлаган мақсадимизга етамиз", - дейди Муҳаммад Ал Бакри.

Шаҳбоз Беғамов (www.championat.asia) саволи
- Қатар терма жамоаси Осиёдаги жуда қувноқ ва ҳужумкор ўйин намойиш этади. Лекин жамоа ўйинида тартиб йўқ, айниқса ҳимояланишда муаммолари бор. Сиз буни қандай ҳал қилмоқчисиз?
- Биз доим ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам балансни ушлашга ҳаракат қиламиз. Ҳимоямизда жуда катта муаммолар бор деб айтмаган бўлардим. Кичик муаммоларимиз бор, Осиё Кубогига қадар буларнинг устида албатта ишлаймиз. 



Нарзулла Сайдуллаев (www.championat.asia) саволи
- "Ал Садд"нинг тўрт футболчиси Акрам Афиф, Буалем Хухи, Абдулкарим Ҳассан ва Педро Мигель ўз клубига қўйиб юборилгани ҳақида хабар чиқди.
- Тўғрисини тан олиш керак ўз клубига қўйиб юборилган тўрт футболчи жуда ҳам муҳим ўйинчилар. Улар жуда кўп ўйинларда ўйнашди, Эквадор билан баҳсда ҳам майдонга тушишди. "Ал Садд" олдида ОЧЛ ярим финал жавоб баҳси борлиги учун уларни қўйиб юбордик. Терма жамоада уларнинг ўрнини боса оладиган футболчилар мавжуд. Эртага мана шу ўйинчиларга имконият берамиз.

Шаҳбоз Беғамов (www.championat.asia) саволи
- Сизнинг терма жамоа билан тузган шартномангиз қанча муддатга тузилган? Осиё Кубогидаги натижа шартномага таъсир қилмайдими, яъни ҳар қандай ҳолатда ҳам 2022 йилги Жаҳон чемпионатида бош мураббий бўлиб ишлайсизми?
- Ҳозир бу ерда шартномам ҳақида гапиришни истамаган бўлардим. Шартномам борасида барчаси жойида. Ҳозир бизни ўйлантираётган ягона нарса бу эртанги баҳс. Фикру-хаёлим Ўзбекистон билан ўйинга қаратилган.

Бахтиёр Ширинов (АГМК матбуот хизмати) саволи
Муҳаммад Ал Бакри: - Қатар терма жамоаси сафида доим кучли футболчилар бор бўлган. Лекин яқин орада катта натижа кўрсата олмаган. Бунга нима сабаб?
- Бугунги кунда Қатар терма жамоасида авлодлар алмашинуви амалга оширилмоқда. Яқин йилларда терма жамоамиз анчайин кучли бўлади, бунга шубҳа йўқ.


Rating: +6   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика