Latest news

00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  0 23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  1 22:47"Сурхон" Дмитрий Плетнёвнинг кетганини эълон қилди  3 22:24"Манчестер Сити" рекорд трансферни эълон қилди  2 22:04"Реал"да зиддият: Перес ва Алонсо ўртасидаги илк қарама-қаршиликлар юзага чиқди   9 21:26Консейсаунинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  1 21:05"Реал" Алабадан қутулмоқчи  2 20:53"Айнтрахт" Экитикени "Ливерпуль" таклиф қилган суммага сотмади  3 20:40Пол Мерсон Мадуэкенинг "Арсенал"га ўтишини бемаънилик деб баҳолади  1 20:13Ироқлик футболчи мухлислар билан хайрлашди ва Тошкент томон йўлга чиқди  3 19:28"Ювентус" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини трансфер қилмоқчи  0 19:16Расман: Ўзбекистоннинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси "Қўқон-1912"га ўтди  1 19:00Конате Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 18:35Эшитдик-да! ЎФА Хорватия терма жамоаси собиқ устозига таклиф билан чиқди  67

ПРО-Лига “А” гуруҳи. Тўпурарлар пойгасида нима гап? News

ПРО-Лига “А” гуруҳи. Тўпурарлар пойгасида нима гап?

ПРО-Лига мусобақаси ҳам тобора якунига етиб бормоқда.

Айни дамга келиб нафақат турнир жадвалида балки тўпурарлар пойгасида ҳам ўзига яраша интрига юзага келган. Хусусан, “Андижон”нинг 7-рақамли ҳужумчиси Шаҳбоз Жумабоев ўз активига 14та гол ёздириб қўйиб, бу борада пешқадамлик қилмоқда.

Эътиборлиси унинг ортидан “бургутлар”нинг яна бир ҳужумчиси Даврон Исоқов ҳам қувиб келмоқда. 29 ёшли ҳужумчининг ҳисобида ҳозирча 11та гол мавжуд.

Аввалги мавсумларда ҳам тўпурарлик маҳоратини намойиш этган қорақалпоғистонлик форвард Наврўз Ҳаипов 33-тур ўйинида “Шўртан” дарвозасига 2та тўп киритиб, голлари сонини 11тага етказиб олишга муваффақ бўлди. Аҳамиятлиси Ҳаипов шундан 5тасини пенальтидан киритган.

Шунингдек яна 4та футболчида 10та гол мавжуд. Табиийки улар ҳам жорий мавсум ПРО-Лига тўпурари бўлишга уриниб кўриши турган гап.

Кўрамиз, бу борада кимнинг кўпроқ омади чопар экан.



Футболчи

Жамоаси

Голлар

Пен.

Шаҳбоз Жумабоев

“Андижон”

14

(3)

Даврон Исоқов

“Андижон”

11


Наврўз Ҳаипов

“Орол”

11

(5)

Баҳодир Муртазоев

“Норин”

10


Қадамбой Нурметов

“Андижон”

10


Темур Исмоилов

“Хоразм”

10


Тимур Усмонов

“Сурхон”

10


Rating: +5   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика