27 oct 2018 16:51

ПФЛ эртанги финал нима учун текин эканига изоҳ берди

Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Эртага Ўзбекистон Кубоги финалида Тошкентнинг “Пахтакор” ва Олмалиқнинг АГМК жамоалари ўзаро тўқнаш келишади.

Фарғонадаги финал ўйинига кириш бепул деб эълон қилинди. ПФЛ нима учун чипталар бепул эканилигига тушунтириш берди.

"Финал олдидан мухлислар учун таниқли хонандалар иштирокида концерт дастурлари ўтказилади. Улар иштирокидаги куй-қўшиқлар “Истиқлол” стадионига ташриф буюрадиган мухлисларнинг кайфиятини янада кўтаришга хизмат қилиши шубҳасиз.

Финал ўйини давомида мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида, “Истиқлол” стадионида турли егулик ва ичимликлар савдоси ташкил этилади.  Футбол мухлислари ҳақиқий футбол байрамидан баҳра олишлари учун барча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ушбу финал учрашувининг барча харажатлари ПФЛ ҳамда ПФЛнинг ҳомий ва ҳамкорлари томонидан қопланмоқда.  Шу сабабли ҳам финал учрашуви чипталари мухлислар учун бепул қилиб белгиланди. Бундан кўзланган асосий мақсад стадионга кўпроқ мухлисларнинг ташриф буюришини, байрамдан барча бирдек баҳраманд бўлишини таъминлашдан иборат", - деб ёзилади ПФЛ расмий сайтида.


Please support our project. Share it with your friends if you like it.
  +8 

Similar news

Comments

Write a comment


Tournaments

Uzbekistan Superliga Russia International England Germany Spain Italy France Other →

Interviews

Яндекс.Метрика