Турнир олдидан жамоалар расмийлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Унда маҳаллий ташкилий қўмита томонидан иштирокчиларга турнирга оид бир қатор масалалар, хусусан, регламент, тиббиёт, медиа ва хавфсизлик йўналишлари юзасидан тушунтириш ва эслатмалар бериб ўтилди.
Ўзбекистонлик футболчилар мазкур баҳсда тўлиқ оқ, дарвозабон эса қора либосда ҳаракат қилиши маълум бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Саудия Арабистони беллашуви 22 юиль куни "Жар" стадионида 20:00 да бошланади.