Latest news

18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   0 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  0 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  2 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  4 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  18 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  9 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1

Ўзбекистоннинг 2018 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийи учун овоз беринг News

Ўзбекистоннинг 2018 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийи учун овоз беринг

2018 йил ҳам якунига етиб қолди.

Йил бошида Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё чемпионатида ғалаба қозониб, тарихдан жой олди. Шунингдек, ёзда Индонезияда бўлиб ўтган Осиё ўйинларида ушбу жамоа чиройли ўйин намойиш қилиб, мухлислар эътирофига сазовор бўлди. Ўша мусобақада фақатгина омадсизлик туфайли терма жамоамиз кейинчалик чемпионга айланган Жанубий Кореяга мағлуб бўлганди.

Бундан ташқари, мухлисларга ваъда қилинганидек миллий терма жамоамизга хориждан янги бош мураббий тайинланди. Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мураббий қўлостида бир қатор ўртоқлик ўйинларида майдонга тушди. Айни пайтда эса Туркияда Осиё Кубоги мусобақасига тайёргарлик олиб бормоқда.

Январдаги U-23 Осиё чемпионати бир қатор ёш футболчиларни мухлисларга кашф қилиб берди. Ушбу футболчилар кейинчалик миллий терма жамоамизнинг янги бош мураббийи Эктор Купернинг ҳам эътиборига тушишди ва миллий терма жамоадан таклиф олишди. Терма жамоа таркибида Одил Аҳмедов, Марат Бикмаев, Анзур Исмоилов каби тажрибали футболчилар билан бир қаторда, Икром Алибоев, Жавоҳир Сидиқов, Азиз Ғаниев каби футболчилар ўзларини кўрсата бошлашди.

Шунингдек, турли ёшдаги эркаклар ва аёллар терма жамоаларимиз ҳам ушбу мавсумда бир қатор халқаро мусобақаларда муваффақиятли қатнашишди. Жумладан, Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ноябрь ойида "Dubai Cup" мусобақасида ғолиб чиқди. Карима Йўлдошева бошчилигидаги Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси октябрь ойида Бишкекда бўлиб ўтган Осиё чемпионати саралашининг 1-босқичида гуруҳда 1-ўринни эгаллади. Баҳром Норсафаров бошчилигидаги Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ноябрь ойидаги "CAFA championship" мусобақасида тенгсиз деб топилди.

Йил якунланар экан, 2018 йилнинг энг яхши футболчиси ва энг яхши мураббийини аниқлаш вақти келганини эълон қилмоқчимиз. Демак, ЎФА томонидан ўтказиладиган сўровномада Ўзбекистонда ва хорижда тўп сураётган, фаолият юритаётган ўзбекистонлик футболчи ва мураббийлар иштирок этишлари мумкин. Барча ОАВ ходимлари, шунингдек, мухлисларни сўровномада фаол бўлишга чақирамиз! Ҳар битта ОАВ таҳририяти битта овозга эга, мухлисларнинг овози ҳам жамланиб, битта овоз сифатида қабул қилинади.  

2018 йилнинг энг яхши футболчиси ким бўлиши керак? Ўз номзодларингизни биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларга жойлаштирган ҳолда, info@ufa.uz электрон манзилига юборишингиз мумкин.

Масалан, Ўзбекистоннинг 2018 йилдаги энг яхши футболчиси:

1.
2.
3.

Ўзбекистоннинг 2018 йилдаги энг яхши мураббийи:

1.
2.
3.

Энг кўп овоз тўплаган футболчи ва мураббий йил якунида ЎФА томонидан тақдирланади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика