Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Осиё Кубогида осон рақиблар бўлмайди"
01 aug 11:47
News


Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Осиё Кубогида осон рақиблар бўлмайди"
"Ушбу босқичда осон рақиблар бўлмайди. Финал босқичига йўл олган 12 жамоанинг барчаси кучли. КХДР билан илгари ҳам тўқнашганмиз, шунингдек, бу йил Хитой билан ҳам ўйнаганмиз, шу боис уларнинг қандай имкониятга эга эканлигини биламиз.
Бангладеш биз учун янги рақиб бўлади. Ҳар бир ўйинга алоҳида ёндашамиз. Биринчи ўйин (КХДРга қарши) тактикаси ҳақида гапиришга ҳали эрта, аммо уларнинг кучли томонларини қандай қилиб минималлаштириш ва ўз имкониятларимиздан тўлиқ фойдаланишни таҳлил қилишимиз керак", – деди Кулбите.
"Гуруҳимизда бир неча бор мусобақада ғолиб бўлган иккита жамоа бор, улардан бири амалдаги чемпион ҳисобланади. Уларга қарши курашишдан мамнунмиз. Мақсадимиз энг яхши ўйинимизни кўрсатиш ва футболимиз қанчалик ажойиб эканлигини намойиш этишдан иборат.
Бизнинг асосий вазифамиз тиришқоқлик билан меҳнат қилиш, тинимсиз шуғулланиш ва барча кучимизни сарфлаб, кейинги босқичга йўл олиш ҳисобланади", – деди терма жамоаси футболчиси Людмила Карачик.
29 июль кунги қуръада Ўзбекистон "B" гуруҳидан жой олган эди. Рақиблар – КХДР, Хитой ва Бангладеш.
Similar news

Comments